ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

oktober 2012
M T O T F L S
    Nov »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

  • Ўзбек мухолифати етакчиларига 2-очиқ хат

    Абдужалил Бойматов

    Ўзбек мухолифатининг етакчиларига:
    “Бирлик”Халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатовга,
    Ўзбекистон халқ ҳаракати муассислар кенгаши раиси Муҳаммад Солиҳга,
    “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати раиси Баҳодир Чориевга

    Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматовдан
    2-ОЧИК ХАТ.

    Ҳурматли ўзбек мухолифати етакчилари!
    Ҳурматли жаноблар!

    Мен бир ҳафта олдин 22 октябрь куни сизларга очиқ хат билан мурожаат қилган эдим. Бу очиқ хатда ўзбек мухолифатини сиёсий кучга айлантириш учун мухолифат кенгаши, мухолифат маблағини шакллантириш, мухолифат учун сайлов олди платформаси, йўл харитаси ва бошқа баъзи бир фикрларни ҳам ёзган эдим.

    Менинг сизларга ёзган очиқ хатим ташкилотларингизнинг сайтларида чоп этилиб, ташкилот аъзолари бу хатга ўз муносабатларини билдирар деб ўйлаган эдим. Менинг очиқ хатим “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг сайтида чоп этилди, бироқ “Бирлик” халқ ҳаракати партияси ва ЎХҲи сайтларида чоп этилмади.

    Мақола қуйидаги сайтларда чоп этилди:
    1.Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти сайти. 22.10.2012.(http://uz.hrsu.org/archives/4454#more-4454 ).
    2. “Бирдамлик” халқҳаракати сайти. 23.10.2012.(http://birdamlik.info/?p=24894#more-24894 ).
    3.”Замондош” сайти. 22.10.2012.(http://zamondosh.blogspot.ie/2012/10/blog-post_4279.html ).
    4.”Янги дунё” сайти. 22.10.2012.(http://yangidunyo.org/2012/10/22/%D1%9E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA-%D0%BC%D1%83%D1%85%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%84%D0%B0%D1%82%D0%B8%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%B5%D1%82%D0%B0%D0%BA%D1%87%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%B3%D0%B0-%D0%BE/#more-82 ).

    Мен Очиқ хатни чоп этган сайт муҳаррирларига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

    Тўғрисини айтганда, “Бирлик” халк ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатов ва ЎХҲ муассислар кенгаши раиси Муҳаммад Солиҳлар менинг “Очиқ хат”имни ўз ташкилотларининг сайтларида нима учун чоп этмаганликлари, ташкилот аьзолари томонидан муҳокама қилинмаганлиги ва етакчилар томонидан нима учун муносабат билдирилмаганлиги ҳанузгача менга номаьлум. Зеро, мен 2003 йилгача “Бирлик” халқ ҳаракатининг аъзоси бўлганман. 1989-1992 йилнинг июнигача Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институтида “Бирлик”нинг ёшлар бўлимини бошқарганман. 2003-2009 йиллар мобайнида “Бирлик” халқ ҳаракати партияси ва “Эрк” демократик партияси аъзолари билан пикетлар, митинглар ўтказиш ва бошқа тадбирларда яқин ҳамкорлик қилганман. 2009 йилнинг май ойида мен ЎИҲЖининг президенти этиб сайландим ва шу пайтдан бошлаб мухолифат етакчилари Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳларни ўз ташкилотларида демократик принципларга амал қилмаганликда танқид қилиб келяпман. Лекин, шу пайтгача мен бирон марта ҳам жаноб Абдураҳим Пўлатов ва жаноб Муҳаммад Солиҳнинг шаънига, шахсиятига тегувчи, ҳақоратловчи сўз айтмаганман.

    Менинг сизларга 2-очиқ хатни ёзишимдан мақсад:

    1. Бу “2-Очиқ хат”имни ўз ташкилотларингизнинг сайтларида чоп этишларингни сўрайман;

    2.”Озодлик” радиостанциясининг Озодлик-онлайн эшиттиришида мухолифат кенгаши, мухолифат маблағи, мухолифатнинг сайлов олди платформаси, йўл харитаси тўғрисида ўз фикрларингизни билдиришингизни ва эшиттиришда тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоб беришларингизни сўрайман.

    Мен “Озодлик” радиостанциясидан Озодлик-онлайн эшиттиришида мухолифат етакчилари Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ ва Баҳодир Чориевлар билан учрашув ташкил қилишларини умид қилиб қоламан ва олдиндан “Озодлик” радиоси ходимларига ўз самимий миннатдорчилигимни билдираман.

    Хатимнинг охирида шуни таъкидлаб ўтмокчиманки, мухолифатнинг сиёсий кучга айланиши бу менинг шахсий муаммом эмас, бу Ўзбекистон халқининг, ўзбек миллатининг, қолаверса дунё ўзбекларининг, миллионлаб меҳнат мухожирларининг, қамокларда азоб чекаётган сиёсий ва диний маҳбусларнинг, мажбурий меҳнатга жалб қилинган мактаб ўқувчиларининг, талабаларнинг, ўкитувчиларнинг, врачларнинг ва бу рўйхатни кўп давом эттириш мумкин, Ўзбекистон фуқароларининг муаммоси, тўғрироғи дарди.

    29 октябрь. 2012 йил.

    Абдужалил Бойматов.
    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
    Дублин. Ирландия.

    www.yangidunyo.org

    Published on oktober 29, 2012 · Filed under: Абдужалил Бойматов;
    3 Comments

3 Responses to “Ўзбек мухолифати етакчиларига 2-очиқ хат”

  1. Мухолифатшунос Департаменти said on

    Абдужалил ака бирлашиш уёгда турсин ош килиб келинглар ошга бирга ошлашайлик деб куринг-чи кани сизни ошизга борармикан,ошни факат жосуслар килади дейди,ёки ошизни кофирга чикаради,охиратингиз куяди дейди,ош килсангиз хам охиратингиз куйса унда кандай бирлашасиз???узингизни овора килманг акажон, хаётда бирлашмайди,90миллиард евродан бераман кел энди бирлашайлик десангиз хам бир-лаш-майди,бирлашишни факат келажак 2089йиллар болаларимиздан умид киламан холос,чунки 2089йилларда озгина ер траекториясидан силжийди,одамларни мозглари анчагина узгаради,аммо унда янги проблемма бошлаб кетади, бошка планеталардан одамдан хам кучликрок махлуклар ерга хужум килишни бошлайди,ушанда одамизот тушиниб олади ва афсусланади бекор бир биримиз билан уришиб юрганмиз дейди,бир биримиз билан уришмасдан мана бу галамис иноплетянга карши бир курол аслиха килсак булмасмиди деб роса атанг афсусланади,шунака кунлар хам хали бор одамизотни олдида…факат одамизот бир бирмизни сен демократ мен халифат деб улиб кетадигон дунё эмас,хали шунака махлуклар галактикалардан ер планетасига хукмронлик килишни бошлайдики Валоху Алам деб кейин сакиз миллиард даъвату дуо уксангиз хам фойдаси булмайди…Хеч качон сизни бошка планетани махлуки ха бу намозхон экан деб тегмай бунга демайди,битта апаратчасини трррлатиб майнамизни ковлаб мутанга айлантириб одамизотни уйинчок килиб уйнайди…Ёки инопланетянга келинг Марслик-ака, мана бу чойдан олинг, кела колинг патирлардан,сомсалардан олинг иссикгина деб уларни мехмондорчилик килармидик???,икки кузимизни уртасига тагма уриб бошимизни узларини лазер нурлари билан ковлаб ташлайди ушанда афсусланамиз,вай дод куйвор хоромийдан булган Марсликлар деб…Хуллас Ер планетага бошка планетадан бирон бир хужумлар булмайди, унгача на узбек бирлашади на казок на калмык,на рус,на турк,на американ ва хоказо,аммо одамизот хама уруш жанжални ташаб хозирданок бирлашиб,тепада,яъни галактикада булаётган нарсалардан тулик хабардор булса,бутун галактикада ором яшаши мумкин,йук агар шундок уруш жанжал демократу халифатсан деб юрсак,мен айтгандай Марсликми Венераликми канакадур махлук келиб одамларни миясини ковлаб мазза килиб уйнаб юради…

  2. Yaqubbek Samarqandiy said on

    Hurmatli Abdujalil Boymatov,

    Sizning bu qilgan ishingiz hech qanday natija bermaydi. Chunki, siz o’zbek muxolifati lideri deb ataganingiz nusxalar takasaltang va eshakdan boshqa narsa emaslar. Bu o’zbek millati na hukmdorga va nada muxolifatga yalchidi. Agara Karimov o’zbek millatini mamlakatni ichida xor va zorlikka mahkum etgan bo’lsa, bu Polatov va Salay Madaminovlar xorijda o’zbeklarni talab yemoqda. Karimov qanchalik o’zbek xalqini bir joyiga ilib qo’ygan bo’lsa bu palid Salay madaminov va Po’latovlar ham ikki karra o’sha joyiga ilib qo’yibdi. Avvo ishni bu sassiq xotinchalishlarning muxolifatdan haydalishi va mutlaqo ularning inkor etilishidan boshlash kerak. Mana necha yillar bo’ldiki o’zbek muxolifati lideri degan nomni o’zlashtirib olgan Salay Madaminov aslida muxolifatchilikni katta biznesga aylantirib oldi, agar u haqda biron achchiqroq narsa aytilsa darhol Ozodlik ova BBCning o’zbek xizmatlaridagi gumashtalari bilan bu ahchciq haqiqatni aytgan insonni MXXga hamkorlik va Karimov yaloqxo’ri deb tanitadi. Aslida o’zbek xalqining bunday xor bo’lishiga Karimov qanchalik sababchi bo’lsa bu ikki nusxa ya’ni Po’latov va Salay madaminov ham ayni birdek sababchidir. InshaAlloh yaqin kunlardan boshlab yangidunyo.org saytida turkum maqolalar e’lon etishni rejalamoqdamiz, albatta sayt muharririning ijozati bilan, ushbu maqolalarda, Po’latov Salay madaminov guruhlarining xorijiy mamlakatlardan grantlar olib uni tuya qilib yuborganliklari, o’zini hech qachon terrorchilarga aloqasi yo’qligini ta’kidlayotgan Salay Madaminovning o’g’li Temurning Tohir Yo’ldosh va Tolibon orasida xizmat qilganligi, janglarda qatnashganligi va Tohir Yo’ldosh bilan birga O’zbekistonga qarshi harbiy harakatlarni amalga oshirishda ishtirok etganligi, Salay Madaminovdan nega uning uchun jonini tikkanlar keyin unga xundor dushman bo’lishi, Salay Madaminovning Qurmanbek Bakiev bilan aloqalari va ikkinchi O’sh qatliomiga uning bevosita sababchi bo’lganligi haqidagi inkor qilib bo’lmaydigan faktlar yoritiladi. Albatta, ushbu maqolalarda Salay Madaminovning email yozishmalari, telefon va skypeda so’zlashganlari ilova tarzida qo’yiladi. Vaqt yetdi, xalq bu palid nusxalarning kimligini va asl basharasini ko’rsin. Salay Madaminovning email yozishmalari, telefon va skype suhbatlari Abdulloh Sarbador, Qurmanbek Bakiev yordamchisi va boshqa shu kabi insonlar o’rtasida bo’lib o’tgan

  3. Анжанлик said on

    Samarqandiy aka siz avval yozing keyin isbotlash uchun bir nimalar toping. innaykeyin sizga bir nima deylik…Nagzmi? Bolmasa man ham sizni itdan olib bitga solishim mumkin! Jaaa kuchli bolsez siz boshqaring muholifatni.Bolmasa qising…Tuzumi