ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Ўзбек миллатининг улуғларидан Абдураҳим Пўлатов бугун 67 ёшга тўлди!

    Бугун “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси профессор Абдураҳим Пўлат 67 ёшини қарши олмоқда

    Жаноб Абдураҳим Пўлат 1945 йил 7 ноябрда Тошкент вилоятида таваллуд топган…

    Бугун, 2012 йилнинг 7 ноябрида, АҚШда, муҳолифатдаги Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси, профессор Абдураҳим Қаюмович Пўлатов ўзининг 67 ёшини яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида нишонламоқда.

    Шу муносабат билан бизлар, “Бирлик” ХҲП фаоллари, Абдураҳим Қаюмовични таваллуд айёмлари билан чин қалбдан табриклаймиз!

    Абдураҳим акага аввало, узоқ умр, тан-сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахту саодат ҳамда Ватанимиз равнақи ва Халқимиз озодлиги йўлида чорак асрдан буён олиб бораётган заҳматли, аммо, шарафли хизматларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

    Жаноб Абдураҳим Пўлат “Бирлик” Халқ Ҳаракати ташкил этилган 1988 йилдан буён сиёсат майдонида енг шимариб, Халқимиз ва Миллатимиз фаровонлиги йўлида адолат ва демократия учун мардонавор курашиб келаётган фаол сиёсат ва жамоат арбобидир.

    1988 йилдан 2003 йилгача ўтган 15 йил давр мобайнида, профессор Абдураҳим Пўлат, аввалига, Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракатига раисдош ва раис ҳамда 2003 йилда Ҳаракатнинг расмий мақоми ўзгариб, Ҳаракат Қурултой қарори билан Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати партиясига айланганидан буён салкам 10 йил давр мобайнида эса, жаноб А.Пўлат партия раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

    24 йилдан буён сиёсат майдонида фаолият олиб бораётган Абдураҳим Пўлатга таваллуд айёми кунида дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилаб қоламиз!

    Ўзбекистон муҳолифат кучлари ташкил этилиб, сиёсий кучга айланишида ва 1989 йил 21 октябрда Ўзбек тили – Давлат тили мақоми олиниши ва кейинчалик Ватанимиз Мустақилликни қўлга киритилиши каби бир қатор тарихий жараёнларда Абдураҳим Пўлатовнинг жасорати ва меҳнатлари беқиёс ва бебаҳо эканлигини, Ўзбекистон Халқининг бугунги ва келажак авлодлари ҳамиша шараф ва юксак мамнуният ила тилга олиб, Миллатимизнинг жонкуяр ва жасур Фарзанди сифатида А.Пўлатдан доимо миннатдор бўладилар, деган умиддамиз.

    Зеро, жаноб А.Пўлат бундай Олий шарафга муяссар бўладиган юксак тарихий ишларни, сафдошлари билан бирга амалга оширди ва оширмоқда.

    Бугун 67 ёшини қарши олаётган Миллатимизнинг жонкуяр фарзанди, етук сиёсатчи, қадрли Устозимиз Абдураҳим Пўлатни яна бир бора муборак таваллуд айёмлари билан чин юракдан қутлаймиз!

    Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Абдураҳим Қаюмович!

    Самимий эзгу тилак ва табриклар билан,
    Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси
    фаоллари

    Ўзбекистон Республикаси
    Тошкент шаҳри

    7 ноябрь, 2012 йил

    www.yangidunyo.org

    Published on november 7, 2012 · Filed under: Табрик ва қутловлар;
    2 Comments

2 Responses to “Ўзбек миллатининг улуғларидан Абдураҳим Пўлатов бугун 67 ёшга тўлди!”

  1. Biz xam qutlaymiz A.Pulatovni tavallud kuni bilan!
    Birlikchilarning tilagiga qushimchamiz shuki, u birovlarni haqorat qilishdan, shallaqilik qilishdan tiyilsin.
    Muysafid yoshda bunday bachkana qiliqlar qilish yarashmasligini tushinish uchun Alloh unga fahm-farosat ham bersin.

  2. Комил said on

    Кудратжон (ака), агар Пулатов домла эртага Каримовдек хушмуомала булиб ”мен сизларни севаман ва багримга босаман” деб колса, тугриси, ”Пулатов домлага бир гап бубди шекилли, соглиги жойидамикин ишкилиб” хавотирга тушиб колишингиз аник (хазил). Абдурахим аканинг таваллуд кунлари билан табриклаймиз, узок умр ва соглик тилаймиз. Сахифалари доимгидек сарказмга бой булсин.