ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Холдор Вулқонга
Бу йўллар шу қадар жим-житки, алмисоқдан қолган жайдари саволлар ва одатдаги хаёллар билан қанчалик узоқ йўл босма барибир бу сукунат моҳиятини англаб етмайсан. Йўлда баъзан хотиржам, салобат билан қадам ташлаб қаёққадир кетаётган одамларга, кўпинча эса нимасинидир йўқотиб қўйгандек шошилган, анчайин довдир, кўзлари бежо кишиларга дуч келиб қоласан.Юрак ютиб бу йўллар нега бу қадар жим-жит, осуда ва паришон эканлиги, бу йўллар сени қайга олиб бориши ҳақида улардан сўрагинг келади. Лекин саволларингга улар “Бу сизга нега керак бўлиб қолди?” каби анчайин тутуриқсиз, энсани қотирадиган савол билан жавоб беришади. Чунки, йўловчиларнинг ўзлари ҳам бу йўллар нега бу қадар тинч эканлигини ва улар қаердан бошланиб қаерда тугашини билишмайди.
Сен эса ҳамма нарсадан умидини узган, барибир қайсидир манзилга етиб боришингни ботинан ҳис қилган одамдек фақат олдинга қараб илдамлайсан. Олдинда сени нима кутаётгани номаълум. Ортда эса қувончу шодлик, ғаму кулфатларга тўла чексиз армонларинг, ўкинч билан яшаган умринг гоҳ ёруғ, гоҳида қоронғу хаёллар ичра ботинингда қайта уйғонади. Read the rest of this entry »
-
Салом, Вулқонбой.Ватан фироқи, яқинларинг ва элу юрт соғинчида ақлдан озиб қолмаслик учун яхшиям бахтинга адабиёт, севимли касбинг ёзувчилик бор экан. Ўйлаб қарасам, сен умринг давомида олис масофалардаги одамларга қоп -қоп мактублар йўллабсану, аммо, шундоқ яқин масофада яшайдиган ўзингдан кўз илғамас олисликларга узоқлашиб, ўзинга лоақал биттагина бўлса ҳам мактуб ёзиб қўймабсан. Иш кўп, ёзиш -чизишдан қўл бўшамаяпти, ҳатто бош қашигани вақт йўқ дейсанда.
Кимда бор экан вақт? Ҳамма вақтини тежайди. Биласанми, аввалги замонларда одамлар туяга, эшакка миниб, ёки пиёда, карвонларга эргашиб, гармсел шамолларда тўзғиган саҳро қумлари кўз очишга қўймаган биёбонлар аро оч ва ташнаком ҳолатда ойлаб, йиллаб тентираганларича қароқчиларга таланиб, Маккага, ҳажга борар эдилар. Бугун айрипилон хожиларни бир неча соатда Маккага элтиб қўймоқда. Қадимги почтачилар бўлса, ўз ҳукмдорининг мактубини ўзга ҳукмдорга етказиш учун отда кечасию кундузи тинимсиз чопганича хафталаб йўл босганлар. Read the rest of this entry »
-
Илк тасаввурлар
Тасаввур қилинг, эрталаб уйқудан уйғондингиз, дастлаб мудроқ босган кўзларингизни уқалаганча нима ҳақда ўйлайсиз? Менимча ҳар бир киши тонг отиши билан рўзғори, оиласи ва муҳими ўзининг ижтимоий аҳволи ҳақида бош қотиради. Муҳими шу: ҳаёти фаровон бўлса, болаларининг қорни оч қолмаса, тирикчилиги бир амаллаб бўлсада ўтиб турса. Одам боласининг ҳаёти қўпол қилиб айтганда ошқозонига боғлаб ташланган. Бу муаммодан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Бу муаммо бироз бўлса-да ҳал бўлгач, у бошқа нарсалар ҳақида ўйлай бошлайди. Булар оддий одамларнинг кундалик машғулоти. Шундай дейману оддий ёки мураккаб одам бормикан бу дунёда деб ўйлаб қоламан. Кимдир мардикорчилик қилиб кун кўради, кимдир давлат ишларида ишлайди, кимдир врач, журналист, ёзувчи ёки олим. Уларнинг ҳаммаси оддий одамларку! Read the rest of this entry »
-
(«МЕН»ДАН «МЕНГАЧА» КИТОБИДАН)
Китоб инсониятнинг энг улуғ обидасидир. Китоб бўлмаса, на бугунги тараққиёт, на тафаккур, на одамнинг ўзи бўлур эди. Китоб инсон қалби ҳақидаги энг улкан билим, энг улкан тадқиқот. Ҳар қандай жамиятни, ҳар қандай тузумни китобга бўлган муносабатидан билиб олиш мумкин. Китоби, китоб яратувчиси хор жамият ўзини гуманист қилиб кўрсатмасин, барибир бир куни таназзулга юз тутади. Буни биз инсоният тарихида кўплаб кўрдик.
Инсонни ҳеч қайси фан китобчалик акс эттиролмайди, ҳеч қайси санъат тури китобчалик чуқур ва кенг тасвирлай олмайди, ҳеч қайси восита инсон руҳи ва хаёлига китобчалик эрк беролмайди. Китоб ўқирканмиз, жодуланган, бироқ ғоятда гўзал, ниҳоятда қалбимиз ва ҳисларимизга мос ва уни буюклик қадар юксалтирувчи хонада ўтиргандай бўламиз. Бу хона бизнинг ички дунёмиздир. Read the rest of this entry »
-
Ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг дастлабки китобига кирган “Одамнинг оласи” номли ҳикояси бор. Ҳикояда артистликка мойил, вазиятга қараб турли ролларни онгли равишда ўйнай оладиган, атрофдагилар хатти-ҳаракати, руҳиятини бошқара олишга қодир қаҳрамонга нисбатан муаллиф симпатиясини сезиш қийин эмас. Бироқ А.Аъзам мазкур ҳикоясини кейинги китобига киритишни маъқул кўрмади – ёзувчи “Одамнинг оласи” ёзилган пайтдаги ижодий позициясидан воз кечди. Назаримизда, Шерқўзи типидаги қаҳрамон муаллиф учун киноя субъекти сифатида эстетик қимматини йўқотган кўринади, чунки Шерқўзида киноягача бўлган “қалб драмаси” йўқ, муаллифни ундаги артистизмнинг ўзигина завқлантиради, холос. Бундан фарқли равишда, “Кичик илмий ходим Ҳамдамов”, “Алмисоқдан қолган Карим”, “Ноинсоф Мусо” ҳикоялари қаҳрамонлари киноявий позицияга озми-кўпми қалб драмасини бошдан кечирган ҳолда келадилар: Ҳамдамов ичи ва таши ўртасидаги зиддиятдан ўзи ҳам безиб чарчаб кетади (“Кўнглида бошқа гап-у, тилида…”), “Ноинсоф Мусо”нинг қаҳрамони “одамлик”кача яна қанча “лой кечиши” кераклиги ҳақида ўйлайди, “кўнгли ўлганидан” норози Адҳамнинг Каримга тушунарсиз ички дарди бор. Read the rest of this entry »
-
Известно, что 12-октября многочисленные шведские, российские СМИ, а также интернет издания, специализирующиеся по Узбекистану сообщили, что в Российской Федерации правоприменительными органами был задержан Юрий Жуковский, подозреваемый и разыскиваемый в связи с покушением на известного имама Обидхон кори Назарова. Юрий Жуковский, 34 лет, предположительно уроженец Узбекистана, имел двойное (узбекистанское и российское) гражданство.
Известный имам Обидхон кори Назаров, из-за систематических преследований со стороны властей Узбекистана, был вынужден покинуть страну, и 2006 году через УВКБ ООН переселен в Швецию. Покушение на имама Обидхон кори Назарова было совершено 22-февраля текущего 2012 года, в городке Стромсунд, возле своего подъезда. С тех пор имам Обидхон Назаров находится в коме. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар