ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Рукнимизнинг бу галги меҳмони – америкалик машҳур Ўзбек тилшунoс oлими, педагогика фанлари доктори, профессор Иноятулла Шаҳроний:

    Профессор Иноятулла Шаҳронийнинг асарлари Афғонистондан ташқари, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Канада ва бoшқа мамлакатларда ҳам нашр этилган

    Би-би-си: Домла, агар қарши бўлмасангиз, суҳбатимизни шахсан ўзингиз “Тиллар ҳамдўстлиги” китобингизда илгари сурган саволлар билан бошласак. Сиз унда ”Туркий халқлар нима учун бир-бирларидан айрича тирикчилик қилаяптилар? Булар ўртасидаги бирлик, биродарлик, ҳамдўстликка ким, кимлар раҳна солган, деб сўрагансиз. Шу ўринда ўзингиз бунинг сабабларини нимада кўрасиз? Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Иноятулла Шаҳроний турк халқларининг бугуни, эртаси ва ягона Туркистон ғояси ҳақида
  • Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, қамоқдаги таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг соғлиғи ёмонлашган.

    72 ёшли адиб ўтган ой Чирчиқдаги қамоқхонадан Тошкентдаги маҳбуслар даволанадиган ”Сангород” га ўтказилган.

    Мамадали Маҳмудовни бориб кўрган яқинлари унинг бошидан жароҳатлангани ва юришга қийналаётганини айтишган.

    Жумладан, ўзбекистонлик мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Дилором Исҳоқованинг адиб қизининг сўзларига таяниб билдиришича, ”Мамадали Маҳмудов қўрқинчли даражада озиб кетган, аҳволи жуда ёмон ва қон босими баландлигича қолмоқда”.

    Суҳбатдошимизнинг айтишича, қизи учрашувга борганида, отасини ”Сангород”га ўтказишганига йигирма кундан ошиб қолганига қарамай, зўрға чиққан. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг соғлиғи ёмонлашган
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XLVIII
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг дардмандоналик ҳолида айтқон абъётидур

    Дарди ғам бечора кўнглум сори оқилди яна,
    Мени кўруб, ишқ ўти боштин яна келди яна.

    Ғунчадек кўнглум ғами ҳижронидин қон боғлади,
    Муждаи васлин эшитиб, қўнглум очилди яна.

    Ҳажр ўтинда нотавон жисмим фироқинг кечаси,
    Шамъдек боштин-аёқ фирқатда ёқилди яна.

    Кезлоб эрдим ишқини элдин валекин найлайин,
    Ҳолатим Мажнун киби оламға ёйилди яна.

    Фирқат отидин йиқилдим, ёр келди сўрғоли,
    Эй Шайбоний, ёр дардингға даво қилди яна. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (11)