ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Холдор Вулкон

    Кинодокументалистика является памятью человечества и она шагая из века в век с тяжелым грузом на своем горбу, несёт правду грядущим поколениям в виде хроники истории. Благодаря ей, человечество узнаёт свою настоящую историю.
    Я уважаю узбекского кинодокументалиста Абдулазиза Махмудова за его бескорыстные труды в области кинохроники. Он как летописец освещает мрак узбекской истории своими документальными фильмами. Это его заслуга перед узбекским народом, перед отечеством, которое заслуживает уважения, и я думаю, мы должны ценить его труды по этой причине. Но кинодокументалисты тоже порой допускают ошибки, как и представители других жанров искусства. Своими фильмами они, сами того не сознавая, иногда толкают людей к пропасти межнациональных конфликтов, посыпая соль на заживающую рану. Это опасно. Мы писатели, художники, певцы, представители киноискусства, театральные деятели, политики и политологи всегда должны подходить к историческим проблемам с хирургической осторожностью при принятии решения, чтобы не навредить, вместо того, чтобы вылечить недуг. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Толиб Ёқубов

    Қодирий домла айтмоқчи, “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли, дейдилар…” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти Толиб ака Ёқубов ана шундай хайрли ишга ўз ташкилоти фаолиятига оид диққатга сазовор айрим воқеаларни сўзлаб бериш орқали ҳисса қўшишга лутфан розилик бердилар.

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш совет даврида қандай кўринишда бўлган?

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) тарихи расман 1992 йилнинг 2 февралидан, яъни шу куни Тошкентда унинг Таъсис Қурултойи ўтказилганидан бошланади. Совет даврида “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тушунчасига демократик мамлакатларда бериладиган мазмун деярли йўқ эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тузилган касаба уюшмалари (профсоюзлар), яъни турли касб эгалари (завод-фабрика ишчилари, темирйўлчилар, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари, ёзувчилар, композиторлар, рассомлар, ўқитувчилар ва ҳ.) уюшмалари эса нодавлат ташкилотлари бўлсалар-да, улар юз фоиз давлат назорати остидаги ташкилотлар эди. Бундай “нодавлат” ташкилотларининг раҳбарлари кўп ҳолларда давлатдан маош олиб ишлар ва, демак, улар ҳукуматнинг чизган чизиғидан чиқмас эди. Read the rest of this entry »

    1 Comment
  • Рауф Парфи

    Турон. Туркистон. Ватан.
    Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади.
    Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир.
    Букун Туркистон мавзуида изчил ижод қилаётган шоир — Рауф Парфи Ўзтуркдир.
    Ушбу тўпламдаги шеърларининг аксарияти бир пайтлар, замона зайли билан «тузатилган» ҳолда чоп этилганди. Шоир асл матнни тиклаб диққатингизга ҳавола қилмоқда.
    1993 йил 27 сентябрда Р.П.Ўзтурк ўзининг эллик ёшини нишонлади. Шу муносабат ила «Она Туркистон» (қирқ шеър) тўққизинчи китоби чин юракдан Ўзбекистон Истиқлолига, ўз ўқувчиларига, Сизга бағишлайди.

    Бир умр Туркистон истиқлоли учун курашиб яшаётган муҳтарам устод
    БОЙМИРЗА ҲАЙИТ Шарафига таъзим ила

    Иймонидир туркнинг Туркистон.
    Аҳмад ЯССАВИЙ Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Она Туркистон
  • Рауф Парфи Ўзтурк

    Қоронғу водийда шамоллар увлар
    Булбул қафасинда сайрайдир ёлғиз
    Кўмилган кундузнинг мозори ухлар
    Бу ҳаёт лақабли ўлимдир ҳофиз.

    Амин ар-Райхоний

    Дадахон Хасан ижодий фаолиятининг илдизлари Туркистон пири Ахмад Яссавий йўлига, унинг қутлуғ шеъриятига бориб уланади. Жахон маданияти, мусиқа санъати тарихида жуда кўп улуғ ўзанлар , бахшилар, шоирлар ўтган. Турк дунёсининг Юнус Эмро, Воқиф, Ошиқ Умар, Махтумқули, Машраб , Мулло НАфас, Бердақ, Аваз Ўтар, Турди Фароғий, , Гулханий, Тўхтағул, Худоберди Бахши, Эмин Юртақул, Нихол Отсиз , Чўлпон, Тавалло, Абдулла Авлоний, Хамза, Абдулла Тўқай, Мағжон каби халқнинг фарёдига айланган, такрорланмас, халқ-овоз, шоир санъаткорлари бор. Лекин бутун умр-муттасил бир халқнинг аччиқ тақдирини, қувонч-у аламини Дадахон Хасанчалик куйлаган шоир-хофиз йўқдир дунёда. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Овознинг узун умри
  • ”Янги Дунё” архивидан.

    Ўтган ҳафта “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. “Эрк” демократик партияси, “Андижон -Адолат ва Тараққиёт” ташкилоти ҳамда “Таянч” гуруҳи бирлашган бу янги ҳаракат фаолияти ҳақида ўзбек мухолифати фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз таниқли кинорежиссёр, ўзбек мухолифати фаоли Абдулазиз Маҳмудов.

    Юсуф Расул: -Ўзбекистон Халқ Ҳаракати илгари сураётган мақсад ва вазифалар ҳақида қандай фикрдасиз?

    Абдулазиз Маҳмудов: -Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Халк Ҳаракатини орқасида ва бугунги мухолифатнинг умумий ҳаракатларини орқасида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) нинг ҳиди сезиляпти. Ҳозирги жараёнда ҳукуматга асосий мухолиф куч – бу МХХ. Ўзларини мухолифат деганлар эса МХХ нинг қўғирчоқлари холос. Шуларни ичида сиз ҳам, мен ҳам қўғирчоқлармиз. Барчамиз сиёсий сахнада ўзимиз танлаган ролларни ўйнаймиз ва ушбу ролларни МХХ назоратида ижро этамиз. Бизни фаолиятимиз бу Ўзбекистон рахбарияти олдида МХХ ни зарурлигини исботловчи далил. Read the rest of this entry »

    3 Comments