ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
« okt   Dec »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    XXXV

    Имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон ва Ҳамза Султон ва Музаффариддин Султон Маҳмуд баҳодир чопо аларға ўтру борғонлари

    Ўлтуруб эрди фароғат била хон,
    Эвлик эвида тақи ҳар Султон.

    Ким сўрон шаҳр соридин келди,
    Тошқи эл борча бу ишни билди.

    Ҳазрати хони писандидахисол,
    Жавшанин эгнига олди филҳол.

    Ўнгў сўл борча кийиндилар чуст,
    Белларин боғладилар размға руст.

    Ичкиси доғи мукаммал бўлди,
    Ичкидин хоннинг эшиги тўлди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (8)
  • Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

    Америкада энг яхши театр – бу сиёсатдир. [1, 123-б.]
    УИЛЛ РОДЖЕРС (1879-1935)

    Фото 1. АҚШнинг 44-Президенти Барак Хуссейн Обама (Barack Hussein Obama). [2]

    Кўпчиликка маълумки, 2012 йил 6 ноябр куни АҚШда навбатдаги Президентлик сайлови бўлади. АҚШнинг 50 та штатининг ҳар бирида беш нафаргача номзодлар қатнашмоқда. АҚШ Президентлик мансабига асосан икки номзод – Демократлар партиясидан номзод, АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партиясидан номзод, собиқ губернатор Митт Ромни ўртасида бўлмоқда.

    Мен АҚШда 2010 йил январидан бери яшаётган сиёсий муҳожир, қочқин сифатида Барак Обаманинг иккинчи марта АҚШ Президенти этиб сайланиши тарафдориман. Шу сабабли у ҳақда миллатдошларимга фотосуратлар ёрдамида гапириб берай. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Барак Обама
  • Ўзбек мухолифатининг етакчиларига:

    “Бирлик”Халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатовга,
    Ўзбекистон халқ ҳаракати муассислар кенгаши раиси Муҳаммад Солиҳга,
    “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати раиси Баҳодир Чориевга
    Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдужалил Бойматовдан

    3-ОЧИҚ ХАТ

    Ҳурматли ўзбек мухолифати етакчилари!

    Мен сизларга 2 марта очиқ хат билан мурожаат қилдим. “Энди 3-сига бало борми, жуда жонга тегдику” десаларинг керак. Лекин мен 3-очиқ хатни ҳам ёзишга қарор қилдим. Буни қуйидаги фикрларим билан асосламокчиман. Менинг 2-очиқ хатим, 1-очиқ хатим ҳам “Бирдамлик” халқ ҳаракати сайтида чоп этилди. Лекин “Бирлик” халқ ҳаракати партияси ва ЎХҲ сайтида чоп этилмади. Нима учун охирида номлари келтирилган 2 сайтда чоп этилмагани сабаблари ҳалигача менга номаълум. 2- очиқ хат қуйидаги сайтларда чоп этилди. Read the rest of this entry »

    2 Comments
  • Kommentarer inaktiverade för Жиззахлик истеъдодли хонанда Зулхумор Мамарасулзода қўшиқларидан баҳраманд бўлинг
  • ”Маҳаллий сайловлар” таниқли кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов тасвирга олган ”Норасмийлар” сериалининг тўртинчи филмидир. Унда 90 йил Ўзбекистонда ўтказилган маҳаллий сайловлар ва сайловларда мухолифатнинг иштироки ҳақида ҳикоя қилинади.

    Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för ”Янги Дунё” намойиш этади: ”Маҳаллий сайловлар” (Абдулазиз Маҳмудов)