ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Юруди рахши мурод устида,
    Лангари Шайхи Имод устида.

    Черики борча йиғилди андо,
    Хасмнинг ҳолини билди андо.

    Ваҳшда турғонидин топти хабар,
    Ваҳш оҳанги тузуб қилди назар.

    Чорлотиб жумлайи султонларни,
    Тилотиб Рустами достонларни,

    Деди: “Эй олам аро султонлар,
    Чектингиз мулк учун кўп жонлар. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (12)
  • Юсуф Расул

    “Онажон! Мен сизни соғиндим. Жуда ҳам… Қачон кўришиш насиб этар экан?”

    Тушимда онамни қучоқлаб йиғлаб ётган эканман. Беихтиёр уйғониб кетдим. Ўнгимда ҳам йиғлардим…

    Нега йиғладим? Нега бу тош қотган дийдам дабдурустдан бўшаб кетди? Шу пайтгача онамни эслаб чин дилдан йиғлаганмидим? Эслай олмайман…

    Мана онажоним билан дийдор кўришмаганимизга ҳам анча йиллар бўлди. Онам мендан розимиканлар?

    Телефонда гаплашар эканмиз, қўлларим титрарди.
    “Онажон, мен сизни жуда яхши кўраман. Мендан хафа эмасмисиз?”

    Юрак ютиб онамни жуда соғинганимни, кеча тушларимда ва ўнгимда йиғлаб ётганимни айта олмайман. Нимадир тўсқинлик қилади. Онам эзилмасинлар, дейман. Read the rest of this entry »

    1 Comment