ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Номаълум муаллифнинг туркча тибномаси (2)

    Агар ҳар азодин қон тўхтамаса, юрак тор бўлса, бағри (жигари) суст бўлса, овқатланишни хохламаса ҳар на сув ичса сувдин қонмаса иложи улдурким қиёқни қайнатиб сухло суви бирла ичса, ондин сўнг анор суви ичса даф бўлғай.
    Агар кимарсани энгаки тушган бўлса гулобда ғарғара қилса, дарҳол ўзига келгай.
    Агар кимарсага заҳар берган бўлсалар, ҳеч иложи бўлмаса, пешобини ичирсалар шифо топгай.
    Агар кимарсани андоми шишган бўлса, гули райхонни янчиб суртса даф бўлғай ва яна кимарсани андоми суст бўлса, иложи улдурким гўштга шакарни ҳал қилиб еса андоми қавий (кучли) бўлғай.
    Ва ҳар кишиким мисқовоқда доим овқатдан сўнг фойдаланса асло тиши оғримагай, умри ичида оғриқни кўрмагай ва тиши ковак ҳам бўлмагай.
    Ва дигар (бошқа даво). Андоми суст бўлса, иложи бўлса, қизил гул, ясмиқ, нушодир, зафаронни жамь қилиб суртса дарҳол шифо топгай.
    Ва дигар. Агар кишини ҳар тариқалик ҳожати бўлса, уч мисқол уй (ҳўкиз) қони ва уч мисқол худҳуд (попишак) қони бирла қизил эшак сутига то етмиш кун офтобда қурутиб, ўтига солса ҳамма мошойихлар ёр бўлғай, ҳар ерда душманлардин омонда бўлғайлар, бу дунёда ҳар мақсадки бўлса ҳосил бўлғай.
    Ҳар кимии меъдаси оғриса жамғур (шолғом)ни ҳар вақт қайнатиб еса ва сувини ичса даф бўғай.
    Агар киши соғир (гаранг) бўлса, ҳеч иложи бўлмаса, олмурут уруғини ё ёғини қулоғига томизса, бир неча ёмон соғир бўлса ҳам очилур.
    Агар ҳар кимни кўзидин ёш оқиб тўхтамаса, эчкни юнгини кўзига ёпса даф бўлур.
    Агар мазлум кишини сути чиқмаса эчкини сути бирла чуғундор (лавлаги) ичурса бисёр қилгай, кўп чиққай.
    Ва ҳар ким маймунни гўштини шакар бирла отобда қуритиб еса кўнглида ҳеч ғам-ғусса қолмагай, балғам кўрмагай ва яна меъдага бисёр қувватлик бўлғай.
    Ҳар ким кашииз бирла гулобни кўзига малҳам қилса кўз оғриқ даф бўлгай.
    Ҳар ким йўталга гирфтор бўлса, ҳеч даво тополмаса, анжирни хўб (яхши) қайнатиб ва сувидин жудо қилиб, уч кеча ва кундуздан кейин ул анжирни еса даф қилғай, агар онинг бирла даф бўлмаса қўйни қуйруғини сути бирла пишириб, сирка билан ичса даф бўлур.
    Яна кимарсани ит тишласа одамнинг сочин сирка бирла қайнатиб ҳар куни ул ит тишлаган ерга тонгса (боғласа) даф бўлур. Ва яна иложи сураи “Фотиҳа”ни етти маротаба дуои “Фанодо” бирла қирқ бир маротаба ўқуб, сувга дам қилиб ичирса шифо топгай. Яна иложи, турма (турп)ни ит гўшти бирла қайнатиб ул кишига берса даф бўлғай. Турманинг уруғини суғон (пиёз) бирла қайнатиб ола (пес) бўлганга сурса фойда қилур. Ва яна ҳар ким турмани (турпни) асал бирла қайнатиб ичурса,кўкрагида йўтал бўлса даф қилур. Агар турмани совуқ сув билан ғарғара қилса шифо топгай. Ҳар ким турмани тарангабин бирла янчиб еса, даф бўлғай, ҳар ким турмани юмшатиб себкиллик юзга суртса, себкил даф бўлғай. Агар турмани (турпни) наҳорда еса қурсоқига фойда қилур, кулли (барча) балғамни пок қилиб, меъдани бисёр қавий (кучли) қилғай.
    Ҳар кимни ич оғриқи бўлса, шишса, гули райхонни суртса даф бўлғай, агар гули райхонни ёғи бирла соч ва соқолларига суртса бисёр қаро бўлғай.
    Агар мазлум киши суғон (пиёз) еса ҳаргиз бош оғриғи бўлмас. Агар асбонни (исириқ) донасини бирён қилиб (қовурмоқ), қанд бирла еса бурундаги елни кесгай.
    Билгилким, ҳукомолар айтурларким саримсоқ етмуш турлик илатга дори турур. Агар кишини чаён чақса саримсоқни бирён қилиб ёпса дарҳолдаф бўлғай. Агар кишининг тиши оғриса саримсоқни ўтга кўмиб еса, дарҳол шифо бўлгай, иншооллоҳу таоло.
    Ва яна ҳар ким саримсоқ ерни одат қилса кулли (барча) ел даф бўлғай, ғазо (овқат)га қўшиб егай. Агар саримсоқнинг пўстини зиғир ёғи бирла соч ва соқолга суртса бисёр қора бўлғай.
    Агар қўйнинг ўтини қулоғига томизса очилгай, агар кўк норини суви бирла ичса кўнгли соф бўлгай.
    Агар киши нонни сирка бирла еса тани ҳар қанча иссиғлиғини кўтарур, иссиғлиғи даф бўлғай, юраги тинч бўлур.
    Агар кишининг кўзига оқ тушса, ҳеч иложи бўлмаса мазлум кишини сути билан ювса, шифо топгай заъфарон ҳам қўшгай.
    Агар сичқоннинг қонини кўзига суртса, ёши тўхтагай.
    Агар ким сичқоннинг ўтини офтобда қуритиб, кўзига филита қилиб қуйса, кўзининг оқи йўқолур.
    Агар сичқоннинг тукини мазлум киши таваллуд қилур ҳолатда дуд қилса умму сибён қочгай.
    Агар илоннинг пўстини сиркада қайнатиб тишига ёпса тиш оғрғи даф бўлғай. Агар хурусни (хўроз) ўтини офтобда қурутиб кўзига суртса кўзи равшан бўлғай. Агар учку (эчки) ўпкасини себкиллик юзга суртса даф бўлғай. Агар учку (эчки)нинг ўтини асал бирла қайнатиб, сурма қилиб кўзига тортса, кўз оғриғи даф бўлғай.
    Ҳар кимнинг овози тутулса, қўйнинг ўтини ғарғара қилса овози очилгай, агар ҳар ердаги жароҳатларига суртса, даф бўлҳай.
    Агар кирпини қозонда қайнатиб еса, кўзи равшан бўлғай, кўнгил соф бўлғай. Агар у киши кирпи юрагини еса бисёр юракли бўлгай. Агар кирпининг ўтини ҳар ерга суртса, мўй ўнмагай.
    Агар отнинг сутидан уч мисқол қайнатиб еса меъда соф бўлғай, қурсоқ оғриғи ҳам даф бўлғай, шавҳат ҳам зиёда бўлғай. Агар хачирни туёқини ҳар ерда дуд қилса, тамом сичқонлар қочгай, агар хачирнинг юрагини ҳомила мазлум еса, дарҳол юкидан халос бўлғай, ҳаргиз ранж машаққат ва меҳнат кўрмагай, ул заифанинг таваллуди осон бўлғай. Ҳар ким уй (ҳўкиз)ини ёғини жароҳат тўхтамаса тезаки бирла қўшиб зимод (компресс) қилса тўхтагай. Агар уйнинг ўтини ит ҳамаги бирла жам қилиб, юзига суртса ҳеч ранж кўрмагай.
    Агар кишининг ичи ўтиб, тўхтамаса ҳазори исфандни қайнатиб, киндигига ҳал қилса, шифо топгай, дпрҳол равон бўлғай. Агар уйнинг ўтини сирка билан қайнатиб, қулоғига томизса соғру (қулоқ шанғиллашига) даво бўлур, қулоқ оғриғи даф бўлғай, агар ўтини арининг уясига солса арилар тамом бўлғай.
    Агар кишининг бурни қони тўхтамаса, уй (ҳўкиз)нинг закини юмшоқ қилиб, ҳал қилса, дарҳол тўхтагай. Ҳар ким мевали дарахтга уй ўтини суртса, меваси ботроқ пишгай. Агар мазлум киши уй ўтини вужудига қўйса худойи таоло фврзанди солих рўззи қилгай. Ёки ҳар кишида ўқ қолган бўлса уйнинг ёқини тезаки бирла қайнатиб ичсалар дарҳол шифо топгай, ўқи чиққай.
    Ҳар ким тева (туя)нинг ўтини тарангабин бирла ҳал қилиб ичса кулли (барча) ел даф бўлур. Агар кишининг бағир (жигар) оғриғи бўлса, теванинг ўпкасини еса, бағир оғрииғи даф бўлғай.
    Агар кишининг кўзи ёмон оғриған бўлса, ҳеч нарса бирла даф бўлмаса, теванинг ўпкасини тонгса (боғласа) даф бўулур. Ўпкада хосият бисёрдур, ҳар чанд (қанчаки) фарзанд бўлмайдиган бўлса ҳам, ҳам бўлғай.
    Ҳар ким ўғлоқи (эчки боласи)нинг ўтини қошига суртса қоши бисёр қаро бўлур.
    Ҳар кимса илон ва чаён чақса ўғлоқнинг гўштини тонгса (боғласа) даф бўлур.
    Ҳар ким қизил эчкининг бағрини юмшатиб, кўзига ёпса, кўзи равшан бўлур. Ҳар ким қабз (ич қотиш) бўлган бўлса, қизил эчкининг ўтини киндигига суртса равон бўлур. Ҳар ким ўтини кофур (камфора) бирла буғуруб (аралаштириб) қулоғига томизса қулоғи очилгай. Агар кимсага дору берган бўлсалар эчкининг қонини сутига пишириб ичса даф бўлғай, ҳар ким тоғ эчкисининг ҳар жароҳатга ёпиштириб қўйса жароҳат яхши бўлур, ҳар ким тоғ такасининг сочини тагиси остига қўйиб ётса мазлумлар ҳар на сирини тушида баён қилғай. Ҳар ким тоғ такасининг бошини мункузи билан қўтонда (молхона) қўйса ўғри олмагай, агар ўтини қулоғига томизса қулоқ оғриғи даф бўлғай. Агар ҳар ким бўрининг тирноқини фарзандига боғласа дев-парилар яқин келмагай. Агар бўрининг ошиқини ўзи бирла ҳамроҳ қилса, душман кор қилмагай. Ҳар ким бўрининг қуйруғи (устухони)ни ўзига ҳамроҳ қилса душман кор қилмагай. Ҳар ким маст кўнанда (маст қилгувчи) ичса ҳаргиз маст бўлмагай.
    Ҳар ким носур (оқма яра) иллатига мубтало бўлса, сариқ ит терисига кирса, жаф бўлғай. Агар итнинг тишини ўзи бирла ҳамроҳ қилса, марги муфожот (тасодифий ўлим) дучор бўлмагай, тушида қўқмагай. Ҳар ким итнинг тилини қурутиб, жароҳатига қўйса ва ҳайвонларнинг бағрига суртса шифо топгай. Ҳар мазлумнинг боласи ичида ўлган бўлса, итнинг сутини қайнатиб ичирса, дарҳол тушгай.
    Ҳар кимнинг юраги ўйнайдиган бўлса, тулкнинг бағрини ичса дарҳол шифо топгай. Агар кишининг тиши оғриса, тулкнинг бағрини қурутиб тишига суртса даф бўлғай, умрида ҳеч тиш оғриғини кўрмагай.
    Агар кимсанинг қулоғи гаранг бўлса тулкининг сийдигини қулоғига томизса қулоғи очилгай.
    Ҳар ким ёлдор бўрини тишини ўзига ҳамроҳ қилса, ҳамма халқ орасида иззат ва ҳурматли бўлғай ва юзи иссиқ, сўзи ўткур бўлғай. Агар мазлумни фарзанди бўлмаса ё бўлуб турмаса, тишини ўзи бирла тутса, фарзандлари бўлғай ва агар ёлдор бўри бошини қўтоннинг эшикига кўмса ҳаргиз бўри йўламагай.
    Ҳар ким кўзи оғриса товушқонни ёриб ёпса кўзи равшан бўлғай. Агар товушқоннинг миясини илон ва чаён заҳар солган ерга суртса даф бўлғай.
    Ҳар ким безгак бўлган бўлса, онга ҳеч илож бўлмаса, йигирма мисқол гулоб, беш мисқол санони қайнатиб, сув бирла ичса дарҳол шифо топгай.
    Ҳар кимнинг юзига ел келган бўлса, қундуз қири бирла мисни сувда эзиб ё қайнатиб ичса дарҳол ул киши шифо топгай. Агар онинг бирла паст бўлмаса, , турпни қайнатиб, суви бирла ичса даф бўлғай. Бу амални уч маротаба қилмоқ керак. Агар ҳар кимса безгак бўлса тўнғизнинг устихонини ўзига ҳамроҳ қилса даф бўлғай. Ҳар ким уйқуда хуррак тортадурғон бўлса, айғир (эркак) отнинг тилини такиясининг (дўпписининг) остига қўюб ётса даф бўлғай.
    Агар кимсанинг пешоби тутилса беш мисқол ёнғоқнинг сабусаси, беш мисқол сариқ чечақ, беш мисқол арпабадиён, беш мисқол қоғун уруғи (қовун уруғи), беш мисқол қоғун илдизини жам қилиб, қайнатиб ичурса даф бўлғай.
    Ҳар кимнинг юзида сепкил пайдо бўлса товушқоннинг қонини суртса даф бўлур. Агар мазлум кишининг фарзанди бўлмаса товушқоннинг тезакини вужудига суртса фарзанд бўлғай.
    Ҳар ким мушук гўштини қайнатиб еса, кўнгли соф бўлур, барча жароҳатлардан ва захматлардин омон бўлур, қуввати, шахвати ҳам зиёда бўлғай.
    Ҳар ким савдойи бўлиб ақлидан бегона бўлса мушукнинг қонини ичса ҳамма дардлардан халос бўлғай. Агар мушукнинг юрагини еса, юз кишининг кучи ва қуввати пайдо бўлғай. Агар қора мушукнинг юрагини кийикнинг терисига ўраб, ўзи бирла тутса, жами душман кор қилмагай, ҳамма подшоҳлар ва беклар олдида юзи иссиғ ва сўзи ўткур бўлғай.
    Агар кимарса қуланж (ичак санчиғи) зағматига гирифтор бўлса сичқоннинг миясини бир мисқол вужудига киргизса даф бўлғай ёки кирпини ҳам қайнатиб еса ҳам даф бўлур. Ҳар кимнинг кўзи тийра (хира) бўлса кирпини ўтини суртса даф бўулур, ҳар ким шабкўр бўлса ҳам даф бўлур.
    Ҳар ким зуком, яъни тумов бўлса заъфаронни дуд қилса даф бўлур.
    Ҳар кимсада ёмон захмат пайдо бўлса, тулкининг ёғи бирла пўстини ёпса даф бўлур. Агар кимарса тулкини кўзини ўзи бирла тутса, халқ орасида юзи иссиғ, сўзи ўткур бўлур. Агар кишининг қулоғида қурт пайдо бўлса, қўйнинг юмшоқ тукини қулоғида узоқ тўхтатса даф бўлур.
    Агар кишининг кўзида ёш доим равон бўлуб турса, эчки юнгини филита (пилита) қилиб қўйса даф бўлур. Агар мазлум кишининг боласи ичида ўлуб қолса ва тушмаса итнинг тезагини қайнатиб ичирса дарҳол тушгай.
    Фохтанинг ёғини андомигак суртса шаҳати зиёда бўлғай, ҳар мазлум бирла жимоъ (жинсий суҳбат) қилса, меҳрибон бўлғай.
    Агар кишининг тиши оғриса бўрининг тишини босиб ётса даф бўулур. Ҳар ким садаф бирла олмурут (нок) уруғини, ҳазор исфанд уруғини тишига суртса албатта даф бўулур ва тишлари оқ бўлур.
    Ва ҳар ким илон пўстини ва қора мушукнинг терисини ўзи бирла тутса ҳамма подшоҳларнинг ва бекларнинг олдида юзи иссиқ ва сўзи ўткир бўулур ва уларнинг олдида иззатлик ва ҳурматлик бўлур.
    Ҳар ким кирпининг ўтини темраткига солса шифо бўлур, ҳар кимни кана чаққан бўлса, қучқоч ёриб ёпса даф бўлур. Ҳар ким какра уруғини юмшатиб, сиқиб ҳар турлик жароҳатларга солса даф бўлур. Агар кишининг пешоби тутулса, қорлуғочнинг (қалдирғоч) боласини шакар билан қайнатиб еса дарҳол шифо топгай.
    Ҳар ким уй (ҳўкиз)нинг сингирини таомга қўшиб еса шавҳати равон бўлур ва зиёда қилур, ҳар мазлум бирла мужомаъат (жинсий алоқа) қилса ошиқ ва меҳрибон бўлур. Ҳар кимса бедаво дардга гирифтор бўлса сариқ халилани ун қилиб солса, туғиши осон бўлғай.
    Ҳар отнинг тилини гунг (соқовга) берса тили чиқар.
    Агар қизил гул бирла кефак (кепак)ни қайнатиб яласа, кезик (телбалик) даф бўлур.
    Агар киши бужафон (чипқон) бўлса сичқонни ёриб ёпса даф бўлур.
    Агар кимарса гули бинафша бирла ҳалилани соқолига суртса қаро бўлур. (Аллоҳ билгувчироқдир!)

    Абулфайз БАРОТОВ.

    (Тамом)

    www.yangidunyo.org

    Published on november 25, 2012 · Filed under: Абулфайз Баротов;
    Kommentarer inaktiverade för Номаълум муаллифнинг туркча тибномаси (2)

Comments are closed.