ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Газ муаммоси сиёсий тус олмоқда

    “Жим ўтирамиз, биламизда, жим ўтиришга бор асос,
    Бизга эса жуда маъқул, эски ҳаммом – эски тоз”.

    Таниқли шоир Эркин Воҳидов.

    Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи бир қатор фуқаролар ариза билан мурожаат этишди. Туманда аҳоли истеъмоли учун берилаётган табиий газ графиксиз, аҳолини огоҳлантирмасдан ўчиб-ёқилиши оқибатида, бир қанча хонадонларда ёнғинлар келиб чиқмоқда. Натижада бегуноҳ аҳоли фожиали ўлим топаётганлиги маълум бўлди.

    Туман Унитар Газ таъминоти корхонаси раҳбари ўз бошимчалик билан ҳалқ манфатини эмас ўз манфатини кўзлаб келаётганлигини билдириб аҳоли учун берилган таъбий газ ноқонуний йўллар билан оҳак ва қорақоғоз ишлаб чиқариш учун сарфланаётганлигини билдирган.

    Тумандаги маҳаллий аҳоли бўлса Ҳукуматимизнинг 10/31 сонли фармоишининг ижросини таъминлаш мақсадида иш ҳақидан, нафақадан керак бўлса болалар учун бериладиган нафақа пулларидан газ истеъмоли учун мажбурий тартибда пул тўлаб келишмоқда. Юқорида келтириб ўтилган ноқонуний йўллар билан қурилган оҳак ва қорақоғоз ишлаб чиқарадиган “тадбиркорлар” сарфланган газ ҳаққини кимга тўлашаётганлиги қизиқ бўляпти албатта.

    Ушбу саволни биз туман газ таъминоти корхонаси раҳбари жаноб Муҳаммад Абдазовга бермоқчимиз. Бугун Қўмитамизга аҳолидан вакиллар келишиб ушбу аризани тағдим этишди.

    Яна бир ачинарли ҳолат. Ўтган йили туманнинг Қора-тепа, Чўққи-Гулистон қишлоқларида истиқомат қилувчи қирғиз ва тожик миллатига мансуб фуқаролар табий газ берилишини талаб қилиб чиқишганда уларга қарши ОМОН лар чақирилиб, уларни президентга ва давлатга қарши чиқишаётганликда айблашиб, миллатчиликни вужудга келтиришган. Уларга нисбатан сиёсатга даҳли бўлмаган соҳта айбловлар қўйишган ва улардан “бизга газ керак эмас” мазмунида ариза ва тушунтириш хатлари ёздирилиб олинган.

    Бундай соҳта айблов ва миллатчилик билан нимага эришса бўлади? деган савол туғилиши табий. Бундай ишлар фақатгина миллатлараро алоқани бузилишга йўл қўяди, холос. Буларга чек қўйиш керак. Рус тилида айтганда “спутал божий дар с яичницей”, ёки “они ему про Ивана, а он им про болвана”. Мен боғдан келсам, сен тоғдан келяпсан.

    Инсон Хуқуқларини Химоя Қилиш Қўмитаси раиси Зоҳидов Марат.

    26.11.2012 й.

    www.yangidunyo.org

    Published on november 29, 2012 · Filed under: Марат Зоҳидов;
    Kommentarer inaktiverade för Газ муаммоси сиёсий тус олмоқда

Comments are closed.