ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

november 2012
M T O T F L S
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
  • Шайбонийнома (12)

    Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Юруди рахши мурод устида,
    Лангари Шайхи Имод устида.

    Черики борча йиғилди андо,
    Хасмнинг ҳолини билди андо.

    Ваҳшда турғонидин топти хабар,
    Ваҳш оҳанги тузуб қилди назар.

    Чорлотиб жумлайи султонларни,
    Тилотиб Рустами достонларни,

    Деди: “Эй олам аро султонлар,
    Чектингиз мулк учун кўп жонлар.

    Анго етиб бу сори қўл увурунг,
    Балки еткуча қўлға киюрунг.

    Зинҳор ўлжа учун чоптурмонг,
    Ёшурун молларин топтурмонг.

    Олсангиз тенгри демиш бўлса ани,
    Бўлур эркин бу черик борча ғани,

    Эл бўлур, мол бўлур борча сизинг,
    Туз сизинг, тоғ сизинг, ғалча сизинг.

    Гар бу сўзларни қулоққа олмой,
    Бу ҳикоятқа қулоқни солмой,

    Мол деб чопса киши хасм туёр,
    Аёғи қочмоқ учун асру куёр”.

    Ушбу сўзларни дебон ҳазрати хон,
    Қилди ёрлиғқи: “Ой ўлгоч тобон

    Ҳамза Султон била Султон Маҳмуд
    Юрубон хасмни қилсун нобуд.

    Басе қуллуқ қули бирла турсун,
    Ҳар киши ўз йўли бирла турсун”.

    Шоҳ Маҳмуд ила Темур Султон
    Ўзининг лашкари бирла яксон,

    Хоннинг ўнг қўлидоғи беклар ила,
    Размнинг йўлидоғи беклар ила,

    Жонвафр эрди бирининг оти,
    Ким вафодин яротимиш зоти.

    Яна бирни Ўрусхон дерлар,
    Разм аро Руетами достон дерлар.

    Ҳамза Султон била ҳам сўлдоғилар
    Юрусун, борча ўшул қўлдоғилар,

    Ушбу ярлиғ била ул султонлар,
    Салтанат жисмиға киргон жонлар

    Ой туға қамчи бериб отлорға,
    Йиғибон сой кишини қотлорға

    Юрудилор ёсониб лашкардин,
    Ўздилар юки оғир лашкардин.

    Хон доғи сўнгларидин дард била,
    Хотири тафриқа парвард била,

    Юруб олғой деди, аммо эл аёғ,
    Кетибон дарди эмас эрди соғ.

    Йўқса пайваста бу тавр ишлодилор,
    Ёзлар чилласию қишлодилор,

    Илғобон ўзи юрур эрди хон,
    Ўнг қилур эрди ишини яздон.

    Хоннинг илғори муваққуф ўлди,
    Фикр била ичи онинг тўлди.

    Ким не янглиғ юругойлар ул хайл,
    Қойси ерлорго етишкой ул сайл.

    Лек ул хайлдоғи сарварлар,
    Ким алор ҳукмидадур лашкарлар,

    Тунла ўқ уздилор Оққойчиқойин,
    Ўзубон буздилор Оққойчиқойин.

    Қойчиқой дегани бир тоғи баланд,
    Ким анинг эгнига ётмас Алванд.

    Тонг отиб келди эса ул йўлда
    Кўп талотқон эл эди бир қўлда.

    Кеча-ўқ юртовул ўзғон бўлди,
    Йўлдоғи халқни бузғон бўлди,

    Молин олдурғон улус ҳоли табоҳ
    Бордилар бекларига тортиб оҳ.

    Тил тушурди этар ангоким ийнак,
    Келди яғмосини бошлоб ўзбак,

    Бу хабарни эшитиб Хусравшоҳ,
    Деди жониға етиб Хусравшоҳ:

    Хон дегон фурсату булжор била,
    Йиғилиб келди бори жор била,

    Яна ул хони бузург отлонди,
    Қиблайи фирқайи турк отдонди.

    Борди қочқундо Ўротепа сари,
    Ўтти андин тақи филҳол нари.

    Хон Ўротепадин ўткоч филҳол,
    Ҳамраҳи фатҳу рафиқи иқбол,

    Келди ул хони муаззамға хабар,
    Келди ул хисрави аъзамға хабар

    Ким: “Жаҳонгир дегон шохзода,
    Йиғибон бир неча ўздек сода,

    Қилди маскан ўзига мулки Хўжанд,
    Айшнинг манзарасин қилди баланд”.

    Анго ёр ўлди Ғариби Барлос,
    Солиб эл кўнглига юз минг васвос.

    Хоника хон ҳам анго ёр ўлди,
    Анго ҳар ишда мададкор ўлди.

    Санжар отдиқ бекни қўшти анго,
    Ул брриб калъада қовушти анго.

    Ким: “Валибек юрубон атлонсун,
    Хабар олмоққа юруб котлонсун”.

    Валибекка айитиб бу сўзни,
    Жипсориб тутти қрчорға ўзни.

    Чун Вали топти хабар султондин,
    Хабари қолмоди бошу жондин.

    Ўзин оғосиға-ўқ еткурди,
    Бош қочурмоқни ғанимат кўрди.

    Сиррини халқ аро очди Вали,
    Бир қуруқ бошин олиб қочти. Вали.

    Қочти бошин олиб ул кўрнамак,
    Ит сўнгокни олибон қочқонтак.

    Ағоси ҳам анго тобеъ бўлди,
    Мунча йилғи иши зоеъ бўлди.

    Кўрмади ҳеч черикнинг гардин,
    Кўрмасун ҳеч ким анинг дардин.

    Ташлади оқ эв ила чодарни,
    Туздуруб хайл била лашкарни.

    Қолди соғитлари борча ерда,
    Ўзи қочмоқ била ботиб терда.

    Қолди бисёр довулға андин,
    Бўлди безор довулға андин.

    Қолди андин ечилиб зонубанд,
    Ким баҳодирға қилурмен пайванд.

    Тушти монглойлиқ бу эрди сўзи,
    Ким керакмас манго қочқоқ юзи.

    Қолди бисёр эви ичра катос,
    Яхши отлиққа тузормен деб асос.

    Қолди упчин тақи бекдин асру,
    Ким қочор отқа не ҳожатдур бу.

    Қолди бисёр ялов ранг-баранг,
    Қаю гулфому қаю мино ранг.

    Жибасининг кўпи дарбанд иши,
    Ийёсидек басе дарбанд иши.

    Аслаҳа борчаси қо;қшоб қолди,
    Қоқшобон бек доғи йўлин олди.

    Қолди юртида бўлуб ёлор кок,
    Борчаси отқучи элга муштоқ.

    Ёйради найза қамиш боғидек,
    Бўёлиб қонға бори ёғидек.

    Туғлор қолди чопорға лойиқ,
    Хасм юзини ёпорга лойиқ.

    Ҳар нақораки бек ўздин солди,
    Шодиёна чолингиз, деб қолди.

    Ҳар тарафдин чоқира қолди нафир,
    Ким ёғи қочти на вақти тақсир.

    Пешхона била оқ эвга не сон,
    Том ҳамон эрди саропарда ҳамон.

    Нақшлар бирла муғаррақ борча,
    Қилибон жибаларин шақ борча

    Туйнуги елга бориб оқ звнинг,
    Рўзгори қарориб оқ звнинг,

    Пешхона дер эди ҳайҳот,
    Ким учорға ярамайдур бу қанот.

    Ўртониб қолди бовирчихона,
    Ўт тушуб ичига ёна-ёна.

    Шомёна бори елга борди,
    Хишт елпирдин ўзини ҳорди.

    Қўрубон ўз бекидин звни қуруқ,
    Қота қолди кўруб ул ишни суруқ.

    Бўлди помол зв ичра жозим,
    Бўлубон ўлжа бўлурға жозим.

    Қилур эрди ўшул эв ичра калим,
    Гард устида қилурмен деб ҳим,

    Бистари айш унутур бу сўзни,
    Муттако доғи йиғиштурди ўзни.

    Машраба қолди чоғирдин холи,
    Булди рангини чоғирдин холи.

    Узотиб қолди еуроҳи бўйнин,
    Ед этар бўлди бировнинг қўйнин.

    Кўрога синди пиела бирла,
    Ер қуйи эрди ҳавола бирла.

    Фисқ бистарлари йиғрилди тамом,
    Бир тараф бўлди басе шурб мудом.

    Қочтилор рофизию мулҳидлар,
    Қолдилор муғбачаю шоҳидлар.

    Бек ўзи қочтию йулин олди,
    Лек асбоби тааззум қолди.

    Ҳосило ҳар неки бу муддатдо,
    Йиғибон соқлоб эди давлатдо.

    Борчосин тошлодию қочти равон,
    То саломат чиқоро олғой жон.

    Чун онинг қочқони маълум ўлди,
    Борчоға ҳоли муфаҳҳум ўлди.

    Борча султонлар зли чопқунға
    Бориб эрди, тоғ ила ҳомунға.

    Лек Маҳмуд деган султоннинг
    Салтанат шаҳридоғи жононнинг

    Черики узи била жам эрди,
    Борча парвонаю ул шам эрди.

    Ўз кишиси била-ўқ отлонди,
    Хасмни қувлоғоли қотлонди.

    Рост юртиға етишгоч султон,
    Андоғи зл дедиларким осон

    Кечиб эркин бу замон Жайхунни,
    Ўзди бу ародаги ҳомунни.

    Кўпроғи бор эди тайёр андо,
    Юртин ахтор, не десанг бор андо,

    Анинг ул борғанин англаб султон,
    Борғониға масале қилди равон,

    Дедиким: “Борғонидин қойтмосун,
    Ҳеч ким онинг сўзидин қойтмосун”.

    Ўзга юртиға қилиб азми духул,
    Черики ўлжаға балди машғул.

    Олдилар ўлжа ола-олғунча,
    Солдилар қўлни сола-солғунча.

    Ҳар киши ўн жиба олғон бўлди,
    Кўтара олмоди, солғон бўлди.

    Ҳарна ким бор эди ул манзилда,
    Ҳарна ким бор зди ул махфилда. :

    Кўторо олдилор ул хайл они,
    Қолди бўлғой кўторо олмоғони.

    Қочуруб ёғини дилхоҳ била,
    Кеторуб боғини дилхоҳ била

    Қойтибон ҳазрати Султон келди,
    Мунису ҳамнафаси жон келди.

    Фатҳу фирузлуқу нусрат ила,
    Қилди хон хидматини рағбат ила.

    Ўзини хон қошиға еткурди,
    Вахш суйи яқасида кўрди.

    Ўзго хоннинг черики яхши-ямон,
    Бўлдилор ўлжа учун борча равон.

    Солдилар уйла ҳазиматки дема,
    Олдилар онча ғаниматки дема.

    Қўй-қўзини сура олмослар эди,
    Ўрдоға еткура олмослар эди.

    Тева лашкарга суруклар келди,
    Теванинг устида юклар келди.

    Юклари рахт эди ранг-баранг,
    Шаккару қанд ила тангу батанг.

    Йилқилор бўлди черикда сонсиз,
    Оту уй тўлди черикка сонсиз.

    На араб қолди, на турку тожик,
    На улуғ қолдию на реза шарик.

    Бордилор борчалари яғмоға,
    Қолдилор борчалари ғавғоға.

    Сурдилар бўлғой қўй уч юз минг,
    Тевадин кам демасам, ўттуз минг.

    Оту уй бирла таки ўзга тавор,
    Тўрт юз минг бор эди вақти шумор,

    Бирда сони эмас эрди марқум,
    Лек бу чоғлиқ ўлубтур маълум.

    Ким черикда нечаким теваю от,
    Ўлжадин тушкони бўлди сабот,

    Борур эрди они бир қўл этибон,
    Хираду ҳуши бошидин кетибон.

    Бор эди қошида бир турфа каниз,
    Ё муғулнинг элидин олғон қиз,

    Ё арабнинг қаро бетликларидин,
    Ё халажнинг узун этликларидин.

    Теваю отки бўлғой моли,
    Ҳеч юкдин змас эрди холи.

    Етти маъмури вилоят ҳосил,
    Ушбу чопқурғо бўлуптур дохил.

    Боши Термиз, оёғи мулки Ҳисор,
    Арода қойси улуслорким бор.

    Вахшнинг теграсида бўлғонлар,
    Дашти Кўлакка доғи тўлғонлар.

    Бир тарафдин деголи Жайхунни,
    Бир тарафдин тутоли Тойсунни.

    Бир тарафдин деголи шаҳри Сарой,
    Етти борчалариға қаҳри худой.

    Тўрт дарё бўйида бўлғон эл,
    Етти кишвар тузида тўлғон эл

    Борчаси бўлди мабойи маншур,
    Бўлмасун ҳеч, е раб, мақҳур.

    Ул қочиш бирла бориб Хусравшох
    Рост Қундузға бориб топти паноҳ.

    Ҳазрати хон қойтиб ул ердин,
    Бир неча байт айтиб ул ердин,

    Битибон килди равон ҳар сори,
    Сўзини қилди аён ҳар сори.

    Будур ул ерда айитқон абъёт,
    Ким боридин томодур оби ҳаёт.
    ***
    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг ғазалидур

    Юзунгни кўрдум ул чортоқ ичиндо,
    Очилмиш тоза гул ёпрок ичиндо.

    Табассум қилсанг ул ғунча лабингдин,
    Дегойсен бол томор қаймоқ ичиндо.

    Неча кезлодинг, эй раъно ғизолим,
    Мени ёндурмоғил авлоқ ичиндо.

    Карам қилғил, кел эмди, эй азизим,
    Ўтурғил дидайи муштоқ ичиндо.

    Жаҳоннинг кўзи ҳаргиз кўрмиши йўқ,
    На қилди лабларинг сўрмоқ ичиндо.

    Кел эй соқий, юкунуб бир аёқ тут,
    Манго дилбар била қишлоқ ичиндо.

    Манго жавр айладинг, эй бағри тошим.
    Кўнгулни соқломой дил тоқ ичиндо.

    Мухолиф Вахшни қишлоб турурдо,
    Туруш бермой турур турмоқ ичиндо.

    Черикнинг гардини кўрмой қочиптур,
    Масалдур: “Қул қочор урмоқ ичиндо”

    Шабонийға берибтур нусратин ҳақ,
    Қовуб мен хусрав(ин) чақмоқ ичиндо

    Чун бу шеър ўлди машҳур андо,
    Бўлди лашкар эли маъмур андо.

    Хоника хондин бўлди бу хабар,
    Ким иниси била тузди лашкар.

    Танбал устига бориб қилди қабал,
    Эмди қўрғон ичидадур Танбал.

    Дер змишларки бу ерни олсоқ,
    Нусрату фатх кўсини чолсоқ

    Бороли рост Самарқанд сори,
    Ким эрур толибимиз халқ бори.

    Яна бу сўз доғи бўлди ногох,
    Ким алорға бир эмиш Хусравшоҳ.

    Хатлари келмиш анго: “К-эй сардор,
    Биз санго жон била бордурбиз ёр.

    Борди хон устунго – бўл мардоиа,
    Ким очилғоч бу карат Фарғона,

    Биз Самарқанд сори борурбиз,
    Бир-бир ул мулкни ахторурбиз.

    Маслаҳат бирла ярошибтурбиз,
    Бир-биримизни қарошибтурбиз”.

    Бу хабарларни симоъ этгоч хон,
    Бўлуб ошуфта ёнор бўлди равон.

    Ўзи давлат била тахтиға ёниб,
    Тушти ҳақ нусрати бирла қувониб,

    Борди ўз кишвариға ҳар султон,
    Ким алорға бериб эрди ул хон.

    Хон эмас, нақди Скандардир бу,
    Ё халофот била Ҳайдардир бу.

    Дунйи олмоққа Скандарлик этор,
    Дин асоси била Ҳайдарлиқ этор.

    Бу эрур дунйида мақсуд анго,
    Ким етиб дин йулида суд анго.

    Охират эвини маъмур эткой,
    Анда ҳам ўзини мансур эткой.

    Шаръ бўстониға зийнат бергой,
    Хорни гул этогидин тергой,

    Шаръи арбобиға айлаб ёри,
    Тенгрининг ҳукмини қилғой жори.

    Тенгри мақсудиға еткурсун ани,
    Назари лутф била кўрсун ани.

    Тенгри берсун қўлиға жоми мурод,
    Тенгри берсун бори ишиға кушод.

    Қолмасун кўнглида ҳеч армони,
    Бўлмасун ҳасрат ила ҳирмони.

    Тенгри қилсун анго бисер карам,
    Қолмасун хотириға ҳаргиз ғам.

    Туза берсун бори шуғлини анго,
    Туто берсун ини-ўғлини анго.

    Ҳар сори қўлин узотса етсун,
    Душмани борча улусдин кетсун,

    Бу дуоларки камина қилдим,
    Бу дуо бирла қотига келдим.

    Айласун тенгри ижобатға қарин,
    Айтингиз борча ёронлар: “Омин”

    Эшитибманки дуо қилғонда,
    Яъни сўз тенгрига айтилғонда,

    Кимки “Омин” деса халлоқи вужуд
    Айлагай тўрт фаришта мавжуд.

    Ким бу “Омин” дегучига доим,
    Бўлуб ул тўрт фаришта ходим

    Айлагайлар анго пайваста дуо,
    То қиёмат куни бўлғой пайдо.

    Тўрт эрур харф деган “омин” да,
    Ким қилур ҳар бир ўлукни зинда.

    Ҳар бирининг шарафидин ҳосил,
    Малака айлади халлоқи эл.

    Ул кишиким манго бу сўзни деди,
    Сўзи бисёр писандида эди.

    Эътиқод айласа бўлур ўзига,
    Эътимод айласа бўлур сўзига.

    Пас бу сўзни бир сиз, зй аҳли яқин,
    Ёнги боштин яна айтинг: “Омин”.

    Ким худованди карими ғаффор
    Айлагай хонға иноят бисер.

    Фатҳ бўлғой анго Табризу Ироқ,
    Бу сори монгқиту қалмоқу қазоқ.

    Рум диёридин то Чину Хито,
    Оча берсун анга алтофи Худо.

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.

    Published on november 30, 2012 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (12)

Comments are closed.