ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    LXVII

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Бухороға келиб, Убайд Султонни тўйлоғони ва Хоразм вилоятиға лашкар тортиб борғони ва Хоразм элини қабоб қўрғон тегросида турғонлори.

    Ҳазрати хони вали андеша,
    Волийи шухи шужоатпеша.

    Тахтида ўлтурубон бир неча кун,
    Тахт элини кўрубон бир неча кун,

    Иниси мақбарасин қилди тавоф,
    Қилди даъват била ул ерни матоф.

    Даъвате айлади беҳадду қиёс,
    Даъватин еб дедилар борча сипос.

    Чунки даъват иши бир ён бўлди,
    Хони аъзам яна гирён бўлди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (22)
  • saidjahon ravoniyБугун, буюк рус шоири Александр Сергевич Пушкин вафот этган кун. Шу муносабат билан мвзкур тўртлик ва таржималарни эътиборларингизга хавола этмоқдаман.

    Ҳурмат ила С.Равоний.

    ПУШКИНГА

    Санъати олийдир, Сохиб, назмингиз,
    Мисрангиздан ҳар бир лол ақл-идрок,
    Ҳам ибрат ҳар эрга сизнинг исмингиз,
    Ки қўрқоқ шаън учун бўлмайди халок!
    ***

    ПУШКИНДАН ТАРЖИМАЛАР

    Алдаса сени хаёт,
    Ўкинма, бўлма дилхун.
    Қаро кунда қил сабот,
    Ишон, келгай рўшно кун.

    Келажакни қўмсар дил,
    Айни замон жафоли.
    Фоний бари, вале бил,
    Ўтгани енг сафоли. Read the rest of this entry »

    1 Comment