ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • назар-адабиётЎзбек адабиётида кечаётган,ҳам миллий, ҳам дунё тажрибаларини ўзлаштирган ҳолда янгиланиш жараёнлари нафақат юртимиздаги адабиёт ихлосмандларида,шунингдек,жаҳон адабиёти ва адабиётшунослик илми одамларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Мана шундай қизиқиш мисоли сифатида куни кеча Кореяда нашр этиладиган эътиборли адабиёт журнали «Gyeongnam Literature»да таниқли корейс адабиётшуноси,филология фанлари доктори, Донгдук университетининг профессори Ин Гён Оҳнинг таниқли ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқул билан қилган суҳбатини тақдим этамиз.

    ****

    Ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқул билан суҳбат

    – Менга сизни бугунги ўзбек адабиётининг энг истеъдодли вакили деб таништиришди. Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз…

    – 1962- йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туман Терс ота қишлоғида туғилганман. Ўрта мактабни битириб, 1981-86- йилларда Тошкент давлат университети журналистика факультетида, кейин шу университетнинг аспирантурасида ўқидим. Ёзувчилар уюшмаси, турли адабий газета, Тошкент давлат университети, «Жаҳон адабиёти» журналида ишладим. 1997 йилдан бери Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ишлаяпман. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Назар Эшонқул: Адабиёт инсон қалби учун курашдир
  • ayubjonАюб Лутфий (Аюбжон Жўраев) Тожикистонлик ўзбекзабон ёш шоирлар ичида энг умидлиси. Унинг сатрлари қуйма, туйғулари тоза ва ишонарли. ”Менга турмушга чиқасизми?” номли китобига кирган баъзи шеърларини эътиборингизга ҳаво этаяпмиз. Ўзингиз баҳо беринг.

    Таҳририят.

    Отажоним бор

    Аслида дунёда мендан бахтли йўқ,
    Кимсалар отасин меҳрига ҳам зор.
    Бахтим ошиб ётар, кўнглим эса тўқ,
    Шукурки, бошимда менинг отам бор.

    Борлигининг ўзи менга кифоя,
    Дуоси ҳамиша қилар ҳимоя,
    Суянганим доим ўзимга соя,
    Шукурки, бошимда менинг отам бор.

    Отам омон бўлсин, бошим осмонда,
    Розилигин олиб юрай ҳар онда.
    Отаси йўқларга жуда ёмон-да,
    Шукурки, бошимда менинг отам бор.

    Худо берган умри рост, узоқ бўлсин,
    Фироқлари ундан минг йироқ бўлсин,
    Бахтимда кўргани хўп қувноқ бўлсин,
    Худога шукурки, отажоним бор. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Тожикистонлик шоир – Аюб Лутфий меҳмонимиз