ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • asqar_mahkamБуюк сўз заҳматкаши, юртдошимиз Асқар Маҳкамни хотирлаб…

    Асқар Маҳкам (1958-2007)

    Асқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Кашф ул-асрор» (Қуръони Каримнинг адабий-ирфоний тафсири), Ж. Румийнинг «Маънавий маснавий» (1-дафтар)сини, Шамс Табризийнинг ғазаллари ҳамда Эрон шоирлари шеърларидан намуналар таржима қилган («Туйғулар япроғи», 2005). 2007 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида вафот этган.

    * * *

    Бу уйда бир пайтлар бувим яшаган,
    меҳрсиз келинин дастидан ёниб.
    Пойдевор тошини ўзи ташлаган,
    Бизларга нон ёпган тунлар уйғониб.

    Ўзи ер чопарди, ўзи экарди,
    невара ташвиши, беш маҳал намоз.
    Ғам ошиб кетганда нос ҳам чекарди.
    Қўшнилар гоҳ яраш, гоҳи пайт араз. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Сўз жони
  • asqar mahkam(Шоир Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига чизгилар)

    Эй, гулим,
    Кўзларга ёшлар тўлганда
    Соямиз қўшилган дамларни эсланг!

    Шавкат Раҳмон

    … У юзини терс ўгирди.
    – Нимага келдингиз?
    Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, уйдум-чуқур юзи энди бурунгидек қоя тошни эслатмас; ўшлик мусаввир полотносидан боқиб турган бургут нигоҳлардан асар ҳам қолмаган; аёвсиз дард билан олишавермоқдан тинкаси батамом қурғаган; кетмончиникига ўхшаш бақувват қўлларига ботган игналарнинг сон-саноқсиз излари ўрнида кўкиш-қора доғ билакларига ёйилиб, ток зангига ўхшаёзган; қадимги юнон ҳайкалтарошларининг ҳавасини келтирувчи мардонавор ва асл ўзбекона қиёфадан бир бурда эт қолган; қаттиқ ва тиғиз сочларига сўнгги пайтларда туйқусдан ёғилган оқ қировлар энди қирқ олти ёшни қоралаган забардаст шоирни етмиш яшар мўнкиллаган мўйсафидга айлантирган эди. «Мўйсафид» нафас ололмасди. Кўкраги тобора сиқилиб борар, унинг бошида изиллаб турган аёлига хона ҳавосизликдан портлаб кетадию деразада турган ва гази чиқариб юборилган минерал сувнинг идиши қаёққадир улоқиб кетадигандек туюларди. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Асқар Маҳкам: Адабиёт ибодати
  • -PAXP-deijEyazzzЕкатерина Иващенко

    Қирғизистон жанубида 2010 йилда содир бўлган фожиавий воқеалар ўзбекларни ёппасига жиноий жавобгарликка тортишлардан ташқари, ўзбекларга мансуб бўлган барча нарсаларни Қирғизистондан сиқиб чиқаришга олиб келди. Мамлакат жанубида ўзбек оммавий ахборот воситалари ёпилди, Ўшдаги Қирғиз-ўзбек университетининг номи шошилинч равишда Қирғиз давлат ижтимоий университетига айлантирилди ва ўзбек тилида таълим бекор қилинди. А.Ботиров номидаги Халқлар дўстлиги университети эса тўқнашув давомида бутунлай вайрон қилинди ва ўт қўйилди.

    Қирғизистонда ўзбек университетлари йўқ қилинганидан кейин навбат ўзбек мактабларига етиб келди: уларни рус ёки қирғиз тилига ўтказила бошланди.

    Энди бўлса ўзбек тилида умумреспублика тест синовлари бекор қилинди. Бу йилдан бошлаб Қирғизистон Таълим вазирлиги маълумотига кўра 110 мингга яқин ўзбек мактабларининг битирувчилари умумреспублика тест синовларини фақат рус ёки қирғиз тилида топширишлари мумкин бўлади. Read the rest of this entry »

    3 Comments