ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • argoХХ аср дунё сиёсий саҳнасида содир бўлиб ўтган энг муҳим воқеалардан бири бу-1978 йилда бошланиб 1979 –йилнинг февралида ўз якунига етган Эрон исломий инқилобидир.

    Асрлар мобайнида Эрон мамлакатига ҳукмронлик қилиб келган монарх-шохлар сулолаларининг энг охиргиси –Муҳаммад Ризо Паҳлавий айнан шу пайтга келиб ҳокимиятдан четлаштирилди ва у чет элга қочиб кетди. Унинг ўрнини муҳожиратдан қайтган эронийларнинг диний раҳнамоси –аятулло Ҳумайний эгаллади.

    Дунё сиёсатининг бошқа бир ўзанган бурилиб кетишига сабабчи бўлган ўша Эрон исломий инқилоби ва унинг шу пайтгача ёритилмай келинган қирралари ҳақида яратилган «Арго» операцияси фильми АҚШ киноакадемияси томонидан куни –кеча «Оскар» мукофоти билан тақдирланди.

    Кинорежжисёр Бен Аффлек томонидан яратилга ва дунёнинг ушбу энг нуфузли конкурсида «Энг яхши фильм» номинациясига сазовор бўлган «Арго» операцияси фильми Джоушу Бирменнинг «Эрондан қочиш» (Escape from Tehran) номли ҳикояси ва Тони Мендеснинг «Ниқоблаш устаси» (The Master of Disguise) китоблари асосида яратилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för “Арго” операцияси- кўришга арзийдиган фильм
  • mamadali mahmudovМамадали Маҳмудовнинг қамоқ муддати шу йилнинг 19 феврали куни тугади, аммо ëзувчи ҳануз тутқунликда қолмоқда.
    25.02.2013

    14 йиллик қамоқ жазоси 19 феврал куни тугаган 72 яшар таниқли ўзбек ëзувчиси Мамадали Маҳмудов асоссиз тарзда бир ҳафтадан бери “Тоштурмада” сақланмоқда.
    Қамоқхона нозирлари таниқли ëзувчи устидан тергов кетаëтгани ҳақида унинг рафиқаси Гулсара Маҳмудовага билдиришган.

    – 19 феврал куни озод бўлишлари керак эди. Лекин чиқаришмади. Ҳозир адвокат тутиб нима бўлаëтганига аниқлик киритиш ҳаракатидамиз¸ дейди Гулсара опа Озодлик билан суҳбатда.

    Бундан олдин ëзувчининг жазо муддатига яна қўшиб берилаëтгани борасида маълумотлар пайдо бўлган эди.
    Ëзувчининг рафиқаси Гулсара Маҳмудованинг Озодликка айтишича¸ 9 феврал куни Мамадали Маҳмудов ўзи жазо ўтаëтган Чирчиқдаги колониядан олиб келиниб, Тоштурмадаги камерага жойлаштирилган. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Жазо муддати тугаган Мамадали Маҳмудов қамоқда қолмоқда.