ЯНГИ ДУНЁ

www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  
  • kirgiz militsiyaМухтор Алиев, эркин журналист

    Ҳақиқатан ҳам, қирғизистонлик ўзбекка қийин бўлди. Ё ўзлари бирика олмаса, ё уларни бирор бир халқ, ёхуд давлат қўллаб-қувватламаса. Лидерлари қувғинда. Мамлакатда қолган Омонулло Иминовга ўхшаб, ўзларини лидер ҳисоблаганлар эса, титулларга дастурхончилик қилишиб, молу жонларини сақлаш билан овора. Бу ҳолатдан фойдаланган ҳаракатдаги ҳокимият ўзбекларни бира тўла жамиятдан сиқиб чиқариш учун барча чораларни кўрмоқдалар. Ўзбек йигитларини, июнь воқеаларига қатнашгансан, деб ёки бошқа бир баҳона билан қамаш ҳамон давом этмоқда. Россияда ишлаб қайтиб келаётган ўзбекларни худди овчи ўлжасини пойлагандай дарров тутиб, пулини олиш эса милициянинг энг яхши ҳунарига айланди. Ўшлик Имадиновларнинг тақдири бунга мисол бўлади. Унинг устига ўзбек хонадонларига тунда босқинлар уюштирилиши одат тусига кирди. 2010 йил июнь воқеалари пайтида уйини қўриқлаган ўзбек жиноятчи сифатида умрбод қамоқ жазосига тортилди. Талончиликни уюштирган ва ўзбекларни қирғин қилганлар миллат қаҳрамони сифатида эъзозланмоқда. Ҳатто уларнинг бир нечтаси Жогорку Кенешнинг депутатлари бўлиб сайланиб олишган. Ҳар қандай жиноятда ўзбеклар айбдор қилиниб, тергов амалиётига тортилиши ҳозир ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бундай “қирғизча ҳақиқат”га чет эл ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам кўникиб қолди. Уларнинг аксарияти, “Good for me right now! Other people i haven’t problem” (Ҳозир менга яхши! Бошқаларнинг муаммоси билан нима ишим бор),- деб анча-мунча ҳуқуқ бузилишларини кўрса ҳам, кўрмасликка олмоқдалар. Read the rest of this entry »

    3 Comments
  • Бобур Мирзо муҳожирлик азобларига қандай бардош берган эдилар?

    bobur mirzoАдҳам Арслонов

    “Чўли Ироқ” оғушида…

    “Чўли Ироқ”ни тинглаганмисиз? Найнинг навоси шундай маҳзун, шундай мунглики, юрак бағрингни ўртаб ташлайди. Лекин бу ўрташ, вужудингга, руҳингга шундай ором олиб кирадики, бошингни бир маромда қимирлатаётганингни, кўнглинг ғуборлари қайларгадир бош олиб кетаётганини тўсатдан сезиб қоласан, руҳинг кўтарилади. Деразангдан кириб келаётган машина шовқинларинию, қўшни аёлнинг ароқхўр эрига шанғиллаётганини ҳам эшитмай қоласан. Бу мусиқа — ором, ором ҳадя этаверади. Ўз илдизларингдан сув ичиш қандайин ҳузур… Тўкил, эй, кўнгил! Бор-бўйингча тўкил-эй!

    “Чўли Ироқ”ни ҳар сафар тинглаганимда, негадир, Ватан ҳажрида куйиб ўтганлар ёдимга тушаверади. Онгимда эса бир фикр айланаверади: Бу куйни Ватан соғинчида умр ўтказганлар яратган. Афсуски, бу фикрга асос топиб беролмайман. Балки мусиқашунослардан жўялироқ фикр чиқиб қолар. Билмадим… Билганим шуки, бу мусиқа Ватанни соғиниш нималигини англаган, барчамизга англатган ўша, буюк саркарда, истеъдодли шоир, фарзандларининг ардоқли отаси, ўзбекнинг улуғ, чин маърифатли фарзандларидан бири Бобурни ёдимга солаверади. Read the rest of this entry »

    Kommentarer inaktiverade för Арслон чорлаганда