ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

februari 2013
M T O T F L S
« jan   mar »
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728  

  • Тадбиркорлик қилиб текширувлар остида қолдик

    pismo“Тадбиркор фаолиятиги нохолис, тирноқ остидан кир қидириш кайфияти билан қарашдан бутунлай воз кечиш аксинча уларнинг манфаатлари ва қонуний ҳуқуқлари химоясини тўла таъминлаш фурсати етди.”
    И.Каримов

    Ўзбекистон Республикаси Президенти
    И.А.Каримовга

    Ўзбекистон Республикаси ИХХҚ қўмитаси раиси М.Зохидовга

    Ўзбекистон Республикаси ИХХҚ қўмитаси Фарғона вилоят бўлими раиси Б.Набиевага

    Фарғона туман “Аввал транс сервис”
    МЧЖ таъсисчиси А.Сидиковдан

    АРИЗА
    (такрорий қўшимчалар билан)

    “Аввал транс сервис” МЧЖ тадбиркорлик субекти ҳисобланиб, назорат қилувчи орган ҳеч бир асоссиз, ғайри қонуний равишда МЧЖ фаолиятида текширув ўтказган.
    Бу хақда юқори давлат органларига ва республика бош прокуратурасига аризалар ёзилган.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 октиябрдаги “Тадбиркорлик субектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ПФ – 36 65 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида назорат қиловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг 2006 йил 11.06даги06-01-01 сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган ,тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолияти текширишларини мувофиқлаштиш тартиби тўғрисида ги низом қабул қилинган. Низомда тадбиркорлик субъектлари ўтказилган текширишдан рози бўлмаган низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмаларига ёзма мурожаат килиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. Шунга асосан тадбиркорлик субъектларининг мурожатларида кўрасатилган масалалар юзасидан аниқлик киритилиши лозим эди .

    Афсуски, Республикаси Бош пракуратурасининг бизни ёзма мурожатларимизга аниқлик киритиш ҳақидаги топшириқларни қуйи пракуратура органлари бажармади ва мурожаатларга аниқлик киритилмади.

    СВОЖЖЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи Б.Қўлдошев 2012 йил 24 апрел куни соат 10 лада жамият идорасига келиб, ҳеч қандай кўрсатмасиз МЧЖ раҳбарини ва жамият бош лицензияси гувоҳномалардан нусха олиб хизмат хонасига олиб кетган.
    Б.Қулдошев туман МХХ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда Х.Содиқовни МЧЖ фаолияти юзасидан норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган 15 866 100 сўм солиқдан яширилганлиги ҳақидаги олдиндан тузиб қўйилган далолатномага мажбуран имзо қўйдирган ва тушунтириш хати олган . Далолатномадан нусха бермаган .

    2012 йил 27 апрел куни Фарғона туман ДСИ ходими И.Боймирзаев соат 10 ларда МЧЖ идорасига кириб, ҳеч қандай хужжат кўрсатмай шу куни ишга чиққан машиналар рўйхатини олиб, соат 14-ларда далат рақами 40067 ТТА бўлган МАТИЗ русумли йўналишсиз таксини ушлаб келиб қисқа муддатли текширувни бошладилар. Буйриқда текширувда 2 нафар ДСИ ходими кўрсатилган ҳолда 4 нафар ходим текширувда қатнашдилар . Шу куни текширув соат 00 – 30 гача давом етди. Текширувда иштирок этган ДСИ ходими А.Жўраев департамент бошлиғи билан алоқада бўлиб турди ва 28 апрел куни эрталаб жамиятни ҳамма молиявий ҳужжатларини Б.Қўлдошевга олиб боришни топширди.

    Б.Қўлдошев жамият рахбарини мажбуран 2012-йил 28 апрел куни соат 16-00 ларда ҳамма молиявий ҳужжатларни хизмат хонасига обортирган ва ҳеч қандай расмийлаштирмаган.

    Б.Қўлдошев 2012 – йил октиябр ойида вилоят солиқ бошқармаси текширувчисига ҳеч қандай ҳужжат олмаганлигини айтиб талаб қилган жамият рахбари М.Ражабовни эса жиноятчи деб хақорат қилган. Вилоят текширувчисига ҳужжатларни берган.
    Б.Қўлдошев бизни жамиятга нисбатан 2012 – йил 27 апрел куни тафтиш тайинлаш ҳақида қарор чиқаради.

    2012 йил 6 май куни ДСИ ходими З.Шаропов тафтиш ўтказиш ҳақида огоҳлантирди ва биз ҳамма молиявий ҳужжатларни
    Б.Қўлдошевда эканлигини айтдик. Бундан ғазабланган Б.Қўлдошев 2012 йил 7 май куни МЧЖ идорасига келиб шкафларни титкилаб молия ҳужжатларини ахтарди ва кирим ордерларини талаб қилди. Биз бермадик. Шу куни МЧЖ раҳбарини хизмат хонасига боришини тайинлиб чақирув қоғози берди. Раҳбар хизмат хонасига борганда 2012 – йил 27 апрел куни билан очилган жиноят иши ҳақидаги қарорга қарамай хизмат хонасини қулплаб, соат 18-00 гача олиб ўтириб мажбуран имзо кўйдирган.

    Биз Б.Қўлдошевдан асос сўрадик, лекин у дўқ -пўписа қилди.
    Б.Қўлдошевнинг ноқунуний ҳаракатлари ҳақида 2012-йил 4 май куни Республика бош прокурорига телеграмма юбордик. 8 май куни эса ариза билан мурожат қилдик.

    Биз мурожат этгандан сўнг Б.Қўлдошев ўзининг ноқунуний ҳаракатларини беркитиш учун 2012-йил 24 апрелдаги далолатномани йўқ қилиб, 2012-йил 26 апрел куни билан камерал текшириш далолотномасини тузиб, ДСИ ходимига имзо қўйдирган ва бизга жўнатмаган. Холбуки, солиқ кодексининг 70-моддасида ҳисоботдаги хато ва камчиликлар камерал назорат қилиниб, солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда, ёзма шаклда хабар қилинади ва солиқ тўловчи тузатилган солиқ ҳисоботини талабнома олган кундан этиборан 10 кунлик муддатда тақдим этиш шартлиги курсатилган. Камерал назорат далолотномаси жиноят ишига асос булмайди.

    Б.Қўлдошев МЧЖ га нибатан жиноят иши ва тафтиш тайинлаш ҳақидаги 2012 – йил 27 апрелдаги қарорида Х.Содиқовнинг аризаси юзасидан туман МХХ ва ДСИ ходимлари билан ўтказилган текширувда 15,866,100 сўм солиқ тўловидан яширилганлиги аниқланди, деб кўрсатган ва буни жиноят ишига асос қилиб олган.

    Жиноят иши қўзғатиш қарорида кўрсатилган бу рақамлар мутлоқо ёлғон бўлиб, ҳеч қачон МЧЖ фаолиятида МХХ ва ДСИ ходимлари иштирокида текширув ўтказилмаган ва бундай ҳужжат жиноят ишида мавжуд эмас.

    Суд ишни терговга қайтариш учун кўрсатган асосий сабаблардан бири ҳам шу – жиноят ишида ана шундай ҳужжатнинг йўқлиги.
    Жиноят иши бир неча кун судда кўрилди.

    Судда қатнашган пракурор айбловдан воз кечди, суд ўзининг 2012-йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишни қўшимча терговга қайтарди.

    Қўшимча тергов ишларини олиб бориш А.Ҳакимов ва Б.Қўлдошевларга топширилди.
    Холбуки суд ажримида Б.Қўлдошевнинг берган хулоса ва кўрсатмалирига ҳуқуқий баҳо бериш кўрсатилган.

    Ҳозирги кунга келиб А.Хакимов ва Б.Қўлдошевлар ўзларини хатоларини теккислаш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида тирноқ орасидан кир қидиришмокда.

    Б.Қўлдошев А.Ҳакимовнинг хизмат хонасига ўтириб олиб, А.Ҳакимов номидан чақирув қоғози юбориб, 2009 – 2011 йиллардан буён ишлаб келаётган ва ишдан чиқиб кетган ҳайдовчиларни якка тартибда пракуратурага чақириб, уларни кечаси соат 23:00 – 24:00 гача ушлаб ўтириб, турли хил тазйиқликлар ўтказиб, паспортини олиб қўйиб, бизга қарши кўргазма олиш ҳаракатига тушиб кетди.

    Мансаб ваколатларини суьистемол қилиш йўлига ўтиб олдилар.

    Биз тадбиркорлик қилиб, 10-ойдан буён текшириш ва терговлар гирдобида қолдик.
    Текширув ва терговларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги фармон ва қонунларига риоя этилмаяпти.
    Юқорида баён қилинганларга асосан текширувларга ва терговларга ҳуқуқий баҳо беришингизни сўрайман.

    “Аввал транс сервис”
    МЧЖ таъсисчиси А.Сидиқов

    www.yangidunyo.org

    Published on februari 28, 2013 · Filed under: Видео лавҳалар;
    Kommentarer inaktiverade för Тадбиркорлик қилиб текширувлар остида қолдик

Comments are closed.