-
Машҳур табиб ва ҳаким
Бугун халқ табиби, таниқли шифокор ва ижодкор Абдуқодир Сатторов туғилган кун!
Дўстим Абдуқодир!
Мен сизни таввалуд топган кунингиз билан чин юракдан табриклайман.Сизга оилавий бахт, тинч – тотувлик, келажак ишларингизда улкан зафарлар тилаб барча яқин дўстларингиз номидан СОҲИБ ҚАРО.
Фурсатдан фойдаланиб баъзи шеърларимни сизга табрик сифатида ҳавола қилаяпман.****
ИШБИЛАРМАН ТАБИБ
Ғоят эпчил ва чаққон,ўзи ҳар ишга қодир,
Одамлар орасидан терур дуру жавоҳир.
Мақсад ва орзулари барчаси элга зоҳир
Ўктам ва кўркамликда мисоли гўзал Тоҳир,
Ҳар қандай ишларни ҳам албат қилишга моҳир,
Маҳоратли, журъатли тадбиркор Абдуқодир.Ишбилармон -тадбиркор замондан ортда қолмас,
Ишлари кўп бўлса ҳам чарчамас, асло толмас.
Баҳона, қўрқув билан дилга ғулғула солмас,
Унга рақобатчилар бас келолмас, етолмас,
Меҳнатда ва қувватда Алпомишдек баҳодир,
Ана шундай тадбиркор дўстимиз АбдуқодирИшни ташкил қилишда ғов тўсиқлардан ўтар,
Одамларга не зарур – барин муҳайё этар.
Иш юзасидан эса ҳоҳлаган жойга кетар,
Илму заковатда зўр, ҳар ишга қўли етар,
Мардлик ва жасурликда тенгсиз паҳловон, ботир,
Водий узра ягона Саттаров Абдуқодир.Казо казолар билан ҳамсуҳбат ва сирдошдур,
Улуғ алломаларга замондош, асрдошдир.
Етти ёт бегона ҳам унга чин қариндошдир,
У зотни етук қилган сабр бирла бардошдур,
Меҳр – оқибатда зўр, барчага меҳрибондир,
Ҳазилкаш ҳамда дилкаш дўстимиз Абдуқодир.Шифокор – табибликдир асосий касб – кори,
Барча шифокорларнинг энг етуги, сардори.
Кўпларга етакчи у, кўплар раҳбардори,
Андижону Фарғона, Тошкент тадбиркори,
Беморларнинг дардини излаб топишга моҳир,
Бу етук алломамиз ҳар қандай ишга қодир.Вазифа ишлари кўп, ҳар бир соҳада хушёр,
У барчага баробар, ҳар кимсага дўсту ёр.
Самимийлиги сабаб дўстлари ғоят бисёр,
Мустақиллик даврида бўлди у чин бахтиёр,
Сабрли, матонатли дўстимиз Абдуқодир.Вақтнинг зиқлигидан югириб -елиб юрар,
Самарадор ишларни топиб, ўзига бурар.
Андижон ё Хоразм, гоҳо Тошкентда турар,
Замон билан ҳамнафас, давру давронлар сурар,
Машҳур табиб ва ҳаким, ёзувчи ҳамда шоир,
Бу замондош дўстимиз Саттаров Абдуқодир.Ҳаётнинг талаби шу – ҳар кимда бор эҳтиёж,
Яхши топган тўлайди ҳукуматга бож, хирож.
Дангаса, ялқовларда бўлмас имкон ва илож,
Соҳиб Қаро тилайди унинг ишига ривож,
Мардлар сафида юринг, бўлиб жасур ва ботир
Бахту омад ёр бўлсин, ҳамиша АБДУҚОДИР!ДЎСТИМ
Бир ажойиб дўстим бор, ҳар жабҳадан хабардор,
Ўзгаларнинг ғамида тун кун юради бедор.
Манманликни билмайди, кибру ҳаво қилмайди,
Бойликка интилмайди, ўзи зўр сармоядор.
Бахту омади кулган, элнинг ғамида юрган,
Унга бахт, омад берган ягона Парвардигор.
Одамларнинг дардига даво топмоқлик иши,
Даво ва малҳам истаб келурлар турли бемор.
Ишда, гапда ўзгадан қолишмайди ҳеч қачон,
Ҳар қандайин ҳолатда ҳар кимсага зарбадор.
Вазифаси турли хил, қилар ишлари чандон,
Барчасига улгурар, чунки у тажрибадор.
Шоир Қоражон дўстининг фазилатларин ёзди.
Улар чин дўст эрурким, бир – бирига куч мадорwww.yangidunyo.org
Published on februari 17, 2013 · Filed under: Табрик ва қутловлар;
Охирги изоҳлар