ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Шайбонийнома (16)

    shayboniyМуҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

    (тарихий достон, давоми)

    Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон Хоникахон ва Алачахон бобида аркон давлат ва аён ҳазрат била кенгош қилғони ва хонларға ёрлиғ еткургониким оноларига ва Тошкандо турғон мўғулларға Никон йиборгойлорким, қўрғонни холи қилғойлар

    Фатҳ гулзори очилғондин сўнг,
    Хон бу тамсилни қилғондин сўнг,

    Жам қилди бори султонлорни,
    На қилой деди бу хонларни.

    Қойси деди, бот олибон қуръон,
    Айладинг шартки етсун икки хон.

    Сўнг ўкунч олмасун эмди хоним,
    Сен билурсен санго садқа жоним.

    Қойси дедиким ямондур Алача,
    Борча хонлор аро хондур Алача.

    Асру фарзонаю журъатликдур,
    Асру журъатлику ғайратликдур.

    Ўлмайин борса саломат мундин,
    Анго бўлғойму надомат мундин.

    Черики асру қолиндур ерида,
    Ҳар бири ўту ёлиндур ерида.

    Хоника ҳам анго ҳамдам бўлса,
    Ичлари ғуссаю ғамдин тўлса,

    Қилсалар мулкларини яна ёд,
    Қилур эрканлар бизни ношод,

    Хон дедиким: “Не ҳикоятдур бу,
    Кўрунгизким не иноятдур бу.

    Тенгридин бўлди иноят зоҳир,
    Хасмни қилди анингдек ким ер.

    Эр бу чоғлиқ ёшодуқ оламда,
    Гоҳ давлатдаю гоҳ ғамда.

    Умр эмди нақадар қолибтур,
    То қазо бизга нелар солибтур.

    Булар ўлмоқ била не бўлғойсиз,
    Кўюнгиз эмди бу сўзлорни сиз.

    Биз бу кун яхшилиқ изҳор этоли,
    Юрубон мулклорига етоли.

    Ололи мулкларини қўлга,
    Сололи ул хонларини йўлға.

    Мўғулистонға бориб етсунлор,
    Яхшилиқ сўзини ойитсунлор.

    Гар алар айласалар бизга нифоқ,
    Йиғсалар бир неча борин қалмоқ.

    Ўзларин тузгуча кўб муддатлар,
    Ўтару, ориз ўлур меҳнатлар.

    Қилосолор бир ямонлиқ икки хон,
    Зоҳир айлаб яна бизга куфрон,

    Яхшилиқ бизга насиб ўлғусидур,
    Ямон бўлғон яна бузилғусидур,

    Тенгри лутфиға таваккал қилоли,
    Яхши бу ищда тааммул қилоли.

    Хоникахон тақи яхши борди,
    Бизга яхши ўзини ўткорди.

    Айлади бизга басе хидматлар,
    Тузди шоҳона ажаб суҳбатлар,

    Чун аромизда фалак солди нифоқ,
    Тузди ул душманимиз бирла вифоқ.

    Биз анинг бирла уруштук эрса,
    Хасмлиқ бирла юруштук эрса,

    Қўлиға тушти Султон Маҳмуд,
    Қилмади хотирини нохушнуд.

    Чекмади тиғи ситам жониға,
    Кирмади ҳаргиз онинг қониға,

    Йибориб они саломат бизго,
    Ўзи кўп қилди маломат бизго.

    Ким надин бизга ямонлиқ қиласиз,
    Бошимиз устига ҳар дам келасиз.

    Биз ўшул сўзлар ила ўлдук,
    Размнинг сўзидин озод ўлдук.

    Яна ким ўзи ямонлиқ қилди,
    Тенгридин анго ямонлиқ келди.

    Биз ҳам анинг ишини ёд этоли.
    Нотавон хотирили шод этоли”.

    Хон бу сўзларни дегоч Султон ҳам,
    Деди: “Хонлар ўтубон маҳкам.

    Қўйдилар борча ямонлиқ сўзини,
    Очтилар борча тараҳҳум кўзини”.

    Хон деди: “Ҳазрати Султон Махмуд,
    Айласун Хоникахонни хушнуд.

    Ўз эвида они соқлоб турсун,
    Назару лутф ила они кўрсун.

    Алачахонни қилиб шоди равон,
    Асросун эвида Темур Султон”.

    Келди Хоника бизнинг Султонға,
    Бўлди тўш марҳамату эҳсонға.

    Алача бўлди Темурга ҳамдам,
    Соқлади банд ила они маҳкам.

    Банд айларда бўлуб бедилу дин,
    Дедилар ул икки хони мискин.

    Хоникахонға ҳам ўлди фармон,
    Ким аёғиға солиб банди равон.

    Соқлоғойлар кеча-кундуз они ҳам,
    Банд ила бўлғой ул ҳам маҳкам.

    Ким: “Иноят сўнгидин қаҳр недур,
    Нўшнинг кейнида бу заҳр недур.

    Хон деди қонлорингиздин кечдим,
    Раҳм этиб жонлорингиздин кечдим.

    Айлади шарту қасам ёд этти,
    Биз икки дилшодани шод этти.

    Яна фикр ўзгача бўлди гўё,
    Умр паймонаси тўлди гўё.

    Ким бу янглиғ қиладур бизни банд,
    Сўзидин қойтибон ул давлатманд”.

    Алар ул сўзни дегоч, султонлар
    Дедилар: “Мулк ишидур, эй хонлар.

    Биз сизинг жонлорингиздин кечтук,
    Лутф этиб қонлорингиздин кечтук.

    Лашкарингизни олурбиз қўлға,
    Кишварингизни олурбиз қўлға.

    Сизга ондин сўнг ижозат берибон
    Жибаю оту яроғ ойирибон.

    Йиборур биз Мўғулистон сори,
    Йўлни сиз билгойсиз андин нори.

    Тошканд эшиги очилғунча,
    Андоғи мастлар ойилғунча

    Сизни бу банд ила асрорбиз,
    Айламанг хавф бу ишлардин сиз.

    Эмди гар сизга керак бўлса нажот,
    Хат битинг қалъа элиго ким бот.

    Қалъани холи этиб чиқсунлар,
    Буржу боруларини йиқсунлар.

    Чиқсун Аҳмадбегингиз қўрғондин,
    Қолмасун ҳеч мўғул ҳам ондин.

    Ўғлунгизни олибон кетсунлор,
    Бошларини олибон етсунлор.

    Онангиз турсун ўшул қўрғондо,
    Асросун қизларини ҳам андо.

    Ким етишгач қилоли нисбатлар,
    Қилоли тўйлару вуслатлар.

    Гар бу тавр ўлмаса иш мушкул эрур,
    Хон ғазаб сори яна мойил эрур».

    Чун бу сўзларни эшиттилар алор,
    Қиссанинг бошиға еттилар алор.

    Қилдилор жон била бу сўзни қабул,
    Дедилор: “Эмди керак бўлса расул,

    То анинг бирла қилиб хат ирсол,
    Қилғобиз эв элимизни хушҳол”.

    Чун бу сўзни дедилар ул хонлар,
    Дедилар хонға бориб султонлар.

    Бўлди хон ҳукмики Султон Махмуд,
    Айлабон Ховика элин хушнуд,

    Қилсун ўз навкарин ул сори равон,
    Анго берсун хатини Хоникахон.

    Чун ҳукм айлади хони аъзам,
    Хоникахон қўлиға олди қалам.

    Аносиға битиди мактубе,
    Асру мактуби латифи хубе.
    ***

    LVI
    Хоникахоннинг мактуби:

    Сўзи бу эдики: “Эй қибла манго,
    Ойтойин жондағи розимни санго.

    Манго мақсуд бу эрди пайваст,
    Ким қочон берса манго тенгри даст

    Шоҳдиқ силсиласин узгой мен,
    Фақрнинг замзамасин тузгой мен.

    Бўлғомен тенгри йўлида дарвеш,
    Атониб ҳақ ичида нек андеш,

    Борғамен Каъба сори шавқ била,
    Тутқомен ҳалқасини завқ била.

    Шоҳлиқда бу эди мақсудум,
    Ушбу мақсуддин эрди судум.

    Эмди ким шоҳлиғим бўлдм ҳабо,
    Солди бу иш манго тақдири худо.

    Давлатим тожи нигунсор ўлди,
    Тахт ҳам ер била ҳамвор ўлди.

    Лашкарим бўлди кўзумча бир-бир,
    Узулуб тушти зимоми тадбир.

    Салтанат кавкабаси топти шикаст,
    Хонлиғим мартабаси бўлди паст.

    Не учун бўлмойин эмди дарвеш,
    Не учун бўлмойин эмди дилреш.

    Мундин ўзга манго ният йўқтур,
    Мундин ортуқ манго ҳиммат йўқтур.

    Шоҳлиқ эмди Шабонийхонға,
    Хонлиғ ул подшаҳи давронға.

    Юз мунунгдек анго исор ўлсун,
    Қадаҳи нўши тарабдин тўлсун.

    Ким уруштум эса ул хон бирла,
    Айлабон разм анго жон бирла,

    Туштум эрса қўлиға лутф этти,
    Кирдим эрса йўлиға лутф этти.

    Манго бисер тавозеъ қилди,
    Қўпуб ўрнидин ўтру келди.

    Кўрушуб йиғлади аҳволимға,
    Айлади раҳм ямон ҳолимға.

    Алачахонға таки қилди карам,
    Қилди лутфи била хурсанд они ҳам.

    Олди қуръону қасамёд этти,
    Иккимиз хотирини шод этти.

    Сиз иковни деди ўлтурмосмен,
    Қобили тиғу ғазаб кўрмосмен.

    Биз ямонлар анго қилдук туғён,
    Ул қариндошлиғин қилди аён.

    Билмаганбиз биз анинг атворин,
    Билмаганбиз биз анинг асрорин.

    Эмди Султон эвида, мен хушдил,
    Даҳрнинг қайғулоридин ғофил.

    Алачахон тақи ғамдин озод,
    Хоннинг ўғли била хурраму шод.

    Сизга бизлардин агар қайғудур,
    Билингизким қилур иш ушбудур.

    Ким манинг ўғлум ила бўлғон улус,
    Тошканд эшигида тўлғон улус.

    Чиқиб Аҳмадбек ила кетгайлар,
    Мўғулистон ерига етгайлар.

    Сиз южунларни олиб қолғойсиз,
    Шодлик навбатини чолғойсиз.

    Бўлғосиз хон била хешу пайванд,
    Бўлибон нисбати бирла хурсанд.

    Куёв ўлғой тақи султонлар ҳам,
    Дўстлиқнинг сўзи ўлғой маҳкам.

    Бўлса бу тавр арода нисбатлар,
    Хону султонлар ила вуслатлар.

    Сизгау бизга ҳам, зй каъбаи жон,
    Шояд ўлғой сабаби амну амон.

    Бандидин тенгри карам қилса нажот,
    Неча кун бўлса яна қайди ҳаёт.

    Нийятим Каъба сори бормоқдур,
    Ҳимматим тенгрига ёлбормоқтур.

    Ушбу мактуб сўнгидин ман ҳам,
    Келамен хон била шоду хуррам,

    Хотирингизни паришон тутмонг,
    Шоҳлиқ қайгусидин қон ютмонг.

    Бўлмосоқ шоҳи, гадойи бўлоли,
    Каъбанинг теграсига эврулоли.

    Нетоли яхши-ямон сўруғидин,
    Фориғ ўлуб кичику улуғидин.

    Чололи айшу танаъум куйини,
    Ичоли чашмаи замзам суйини.

    Қуёли бошни Мадина йўлиға,
    Бероли ўзни ризонинг йўлиға,

    Салтанат дабдабасини кўрдук,
    Шоҳлиқ мартабасини кўрдук.

    Фақрнинг ҳолатини ҳам кўроли,
    Хорлиқ лаззатини ҳам кўроли.

    Кўргузойин десангиз юзумни,
    Ўзга қилманг бу деган сўзумни.

    Борғон элчига севинчи берингиз,
    Кўнглидин хори аламни терингиз.

    Вассалом эмди туганди нома,
    То на ёзгой яна мушкин хома”.

    ***

    Хоникахоннинг мактуби Тошкандға етиб мутааллиқлари тириклик хабаридин севунгонлари ва андоғи мўғуллар Хоникахон ўғли била кетконлари ва аноси шаҳарда қолиб шаҳарни южунлар била таслим қилғони

    Хоника хон хатин олиб элчи,
    Эрнинг икки отин олиб элчи.

    Юруди Хониканинг хайли сори
    Ким, фигор эрдилар ул хайли бори.

    Элчидин бурно хабар еткондур,
    Андоғи эл ўзидин кетгондур.

    Бостуруб келган улуслар бисёр,
    Йиғлогондурлар хон ҳолига зор.

    Тушканидин хабар эткондурлар,
    Иниси сўзига еткондурлар.

    Эли хонинг ғамидин йиғлоб зор,
    Навҳапардоз экандур бисёр.

    Ким етиб элчи сунубтур мактуб,
    Асру элчини кўрубтурлар хуб,

    Хоникахон сўзи бирла ҳосил,
    Мўғул улуси бўлибтур мойил.

    Ким ватан сори азимат айлоб,
    Не азиматки ҳазимат айлоб.

    Борча хон ўғли била кеткайлар,
    Кетиб Аҳмадбек ила еткайлар.

    Борча ҳукмини қабул айлодилор,
    Отининг кучлугини сайлодилор.

    Чиқтилар Аҳмаду хон ўғли равон,
    Сўнгларидин улус айлоб афғон.

    Қўл тутушиб бориси туздилор,
    Мундоғи эвларини буздилор.

    Хоннинг ўғли била жам ўлдилар,
    Дараларнинг ичида тўлдилар.

    Қолди хоннинг аноси шаҳр ичида,
    Шаҳр йўқ бодияи қаҳр ичида.

    Қизларини олибон ўлтурди,
    Ул балоларни қазодин кўрди.

    Шаҳрни холи этиб чиқти мўғул,
    Мунтазир элки қачон келгой ул.

    Хон қўли ҳам зл олурға жозим,
    Бўлдилор элчи сўнгидин озим.

    Тоғнинг йўли била келдилар,
    Тоғ йўлини ёқин билдилар.

    Қирдилар отин юруб ул йўлда,
    Мингча от қолди анинг бир қўлда.

    Ахсидин икки қўнуб йўл олди,
    Тошканд устига навбат солди.

    Ўзидин бурно Темур Султонни,
    Анго қўшуб неча минг аъённи,

    Жонибекни ҳам анго ҳамраҳ этиб,
    Салтанатдин ҳам они огаҳ этиб,

    Тошканд устига илғотиб эди,
    Ул иковга киши кўп қотиб эди.

    Шаҳр бўлғонда мўғулдин холи,
    Ер ўлуб бу иккининг иқболи.

    Тошканд устига еткандурлар,
    Олиб ул элни йикитгондурлар.

    Жонибек хон қизини олғондур,
    Борчадин қўлни бурун солғондур.

    Сингли бўлғондур хусн ила ғани,
    Шаҳзода Темур олғондур ани.

    Ўлжа молиға ботқондурлар,
    Тинч хотир била ётқондурлар.

    Ушбу ҳолатда етиб келди хон,
    Офарин қилди анго аҳли жаҳон.

    Ўтган ишларни дедилар қотидо,
    Қилдилар шарҳ борин хидматидо.

    Дедилар: “Қизларидин қолдиму ҳеч?
    Келтуринг бизга они қўймой кеч!”

    Дедилар: “Борчасидин зебороқ,
    Ҳусн ила борчасидин раънороқ,

    Ёш била доғи кичикроқ боридину,
    Бахт ила бори бийикроқ боридин,

    Бор эмиш хонға муносиб моҳи,
    Ул санамлар аросида шоҳи.

    Сарв онинг қоматидин шарманда,
    Зулфиго анбари соро банда.

    Мунфаил кўзлоридин оҳуйи чин,
    Ичи қон боғлади ғамдин мискин.

    Чин муғулчин ул эрур оламда,
    Йўқтур ул тавр бани одамда.

    На Хито мулкида андоқ топилур,
    На Хўтан шаҳрида ул нав келур.

    Лўъбати чин дегоннинг ўзидур,
    Сурати чин дегоннинг ўзидур”.

    Хон зшитгоч бу сифатларни равон
    Қилди, маҳрам кишиларга фармон

    Ким, ўшул ойни олиб келсунлар,
    Эвланури яроғин қилсунлар.

    Чун кетурдилар они хон қотидо,
    Кеди Билқиси Сулаймон қотидо.

    Бўлди хон хотибу ул маҳбуба,
    Бўлди хон роғибу ул марғуба.

    Қилдилар они равон хонға никоҳ,
    Ишрату айш сўзи бўлди мубоҳ.

    Чарх онинг комиға эврулди яна,
    Ўзга билмомки нелар бўлди яна.

    Борча беклар дахи хурсанд эдилар,
    Ҳар сори толиби пайванд эдилар.

    Боттилар ҳар бири бир жонона,
    Туздилар ҳар бири бир кошона.

    Ҳеч ким қолмади ул вақт қуруғ,
    Йўқ эди молу қиз олурға сўруғ.

    Боттилар молға лашкар борча,
    Бўлдилар бой тавонгар борча.

    Олдилар чинию фағфурий аёғ,
    Қилдилар бодаи гулгунни суроғ.

    Ичтилар бодаи гулгун бисёр,
    Топтилар дилбари мавзун бисёр.

    Эрғодилар бори хон давлатидин,
    Яйродилор неча кун ҳимматидин.

    Олдилар рахти хитойи беҳад,
    Йўқ эди рахти хитойиға адад.

    Тевалар юки йипор олдилар,
    Юкларининг ичиго солдилар.

    Ул йипор ила бу қавми ҳушхўй,
    Қилдилар борча жаҳонни хушбўй.

    Баъзи элким бор эдилор афер,
    Ўлжалорда бор эдилар жаррор.

    Ўзни хоннинг эвига солдилор,
    Бўлғон олтун, кумушин олдилор.

    Алачахоннинг икки маҳбуби,
    Ким олор эрди анинг матлуби.

    Бирисининг оти Олтун эрди,
    Алачахон анго мафтун эрди.

    Кумуш эрди яна бирнинг оти,
    Бор эди анго сафойи зоти.

    Олдилар икаласини итмом,
    Қилдилар икаласини бадном.

    Кумуш, Олтун дегон ушбу эрди,
    Ким юқори сўз ичиго кирди.

    Кўп мўғулнинг санами тушти асир,
    Бўлдилор аҳли ғино борча фақир.

    Хонға арз айлодилорким лашкар,
    Қилдию бу мулк злини абтар.

    Халқнинг яхшилиғи учун хон
    Қилди оҳанги Самарқанд равон.

    Боқти раҳмат била ул қўрғонға,
    Берди они Жонибек Султонға.

    Ўзи қўрғон тошида ўлтурди,
    Теграсидо ҳашамини кўрди.

    Отлониб Чир суйидин ўтгоч хон,
    Келди Султон қотидо хони замон.

    Дедиким: “Чорлотингиз хонларни,
    Йиғингиз беклору ўғлонларни,

    Олингиз бандлорини филҳол,
    Айлонгиз бандлорини поймол”.

    Хон бу сўзларни дегоч Султонға,
    Жонвафо борди ул икки хонға,

    Ола келди ул иковни филҳол,
    Олдилор қўлға иковни филҳол.

    Кестуриб бандларини Султон,
    Қилибон иккаласини шодон,

    Борди хонлар била хон ҳазратиға,
    Еттилор борчаси хон хидматиға.

    Хон қилиб ул икки хонға таъзим,
    Деди: «Хотир аро келтурмонг бим.

    Ғам емонг мулку диериигиз учун,
    Бўлмонг ошуфта бузуқ кишвар учун.

    Кўп мунунгдек эл-улуслор бузулур,
    Бошингиз бўлса эсон, борча бўлур.

    Боринг эмди ватанингиз сори,
    Эв-элингиз тақи борсун бори.

    Мен Южи ўғлимену сиз икки хон,
    Чиғотой ўғлисиз, ўлсин бу аён.

    Боримиз бир анонинг ўғлибиз,
    Борчамизнинг атосидур Чингиз.

    Южихону Чиғотойхон ҳосил,
    Сурголи ушбу жаҳондин маҳмил,

    Бизингу сизнинг аро бўлмади қон,
    Ҳар киши ўз ерида бўлди хон.

    Эмди ҳам бўлғуси йўқ қон арода,
    Бўлғуси аҳду вафо жон арода.

    Алачахон юрусун илгори шод,
    Кучлор мазламасидин озод.

    Борибон эл улусиға етсун,
    Етибон қалъаларин беркитсун.

    Сиз улуг хон сўнгидин отланингиз,
    Куч бирла юрубон қотланингиз».

    Ушбу сўзлор била хони даврон,
    Алачахонни бурун қилди равон.

    Бек бисёр анго оту яроғ
    Қилди инъом анго хоса бош-аёғ.

    Бир-икки кун Алачахондин сўнг,
    Хоникахон иши ҳам келиб ўнг,

    Топти рухсатки мусофир бўлғой,
    Мўғилистонға мужовир бўлғой.

    Анго ҳам қилди иноят бисёр,
    Анго ҳам марҳаматин қилди ёр.

    Теваю от фаровон берди,
    Ҳар яроғидин анго ойирди.

    Яхшилик бирла узотиб они,
    Айлади марҳамати султони.

    Ул ики хонни узотиб ўзи ҳам,
    Келди ўз тахтиға шоду хуррам.

    Ҳеч торихда йўқтур бу иш,
    Ҳеч дафтарда топилмос бу соғиш.

    Олло, олло, не мурувватдур бу,
    Олло, олло, не футуватдур бу.

    Юз тумон раҳмат анинг ҳимматиға,
    Юз тумон раҳмат анинг ниятиға.

    Тенори мақсудини ҳосил қилсун,
    Яхшилиғи ила енго келсун.
    ***

    Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.
    Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова
    .

    www.yangidunyo.org

    Published on januari 3, 2013 · Filed under: Ўзбек мумтоз адабиёти;
    Kommentarer inaktiverade för Шайбонийнома (16)

Comments are closed.