ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Мен ижтимоий соҳада мухолифат вакиллари талаблари ва ҳукумат олиб бораётган ишларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, нисбатан ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватлайман.
Чунки мустақилликнинг биринчи даврларида шундай сиёсат олиб бориш истиқлолни сақлаб қолишниг ягона йўли эди. Қудратдаги ҳукумат буни муваффақиятли амалга оширди.
Бугунги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, эндиликда, ижтимоий соҳада аста-секинлик билан приоритетларни дунёвий жамият томон буриш, истиқлолни нафақат ҳимоя қилади, балки янада мустаҳкамлайди:
• Совет даврида катта меҳнатлар эвазига шакллантирилган патриотизм, интернационализм тушунчаларини ўзимизга қайтаришимиз керак. Бунинг учун советлар даври тарихини ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб ИЖОБИЙ ёритишимиз, бугунги кунимизни унинг давоми сифатида талқин қилишимиз керак деб ўйлайман. Read the rest of this entry »
-
Олис юртда жонинг омон бўлса бас,
Маъюс шивирлайди ҳар гал ўша сас,
Ҳар сафар сиқади кўксимни қафас,
Олис юртда омон бўлганим басми?Бардош қадалганда суягинг қадар,
Соч юлиб тақдирни қарғасанг нетар?
Темирдай ”мард она” бўлганинг етар,
Олис юртда омон бўлганим басми?Қўлингдаги титроқ, сочингдаги оқ,
Бошинг остонада йўлимга муштоқ,
Ҳеч нима бермадим қайғудан кўпроқ,
Олис юртда омон бўлганим басми?Дуоларинг менинг фаришталарим,
Омадим, қудратим, жон ришталарим,
Балолардан йироқ тутганим маним,
Олис юртда омон бўлганим басми? Read the rest of this entry » -
Аллоҳга энг маъқул келадиган ишлар – бу инсонлар ҳаққи-ҳурмати учун қилинадиган савоб ишлардир. (http://www.aphorism.ru/151.shtml )
БЕНДЖАМИН ФРАНКЛИН (1706-1790)2012 йил 10 декабр куни Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаоллари АҚШ Президенти Барак Обама ишлайдиган Вашингтондаги Оқ уй олдида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдида пикет ўтказишди. Иккала пикетда гапирилган гаплар ва ҳолатларни Баҳодир Чориев билан бирга келган қиз видеокамера ёрдамида видеога олди .
Пикетда мен ҳам қатнашдим ва суратларга олдим. Суратлар ёрдамида пикет ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бермоқчиман. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар