ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ОДИЛ ЁҚУБОВГА
(1991 йили ёзилган хат)
Ҳурматли Одил ака!
Ҳозирги кунда 37 йилларда ўлдирилганлар, 46-50 йилларда қамалганлар ҳақида кўз ёши тўкиб мақолалар ёзиш урф бўлиб қолди. Албатта, бу ҳам савоб иш. Бу ишни ҳам қилиш лозим. Аммо бу ишни ўша пайтда, Қодирийлар, Чўлпону Усмонлар қамалган пайтда қилинса… балки улар тирик қолиши мумкин эди…
Айтайлик, ҳозир худди шу 37- йил ёки 1946 – 50- йиллар қурбонларига ўхшаб қамалганлар йўқми?
Мен улардан учтасини биламан. Бири – Ўзбекистон халқ депутати Шовриқ Рўзимуродов. У Бирлик халқ ҳаракатининг Яккабоғдаги сардори. Виждонли, имонли, чўрткесар ва ҳақиқатпараст йигит. Ўшдан олиб келинган ҳужжатли кинони биргаликда кўрганимизда ёш боладай бўзлаганини кўрганман. Эртасига сессияда чиқиб депутатларга “Ўш фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўринглар”, деб таклиф қилганию, депутатларнинг мум тишлаб ўтиргани ҳам ёдимда. Read the rest of this entry » -
Қирғизистон жанубидаги бой ўзбекларнинг мол-мулкини 2010 йилда бўлган қирғин пайтида ва ундан кейинги тазйиқлар натижасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идора ходимлари имкониятига яраша тўлиқ ўзлаштириб бўлишди. Сабаби, улар кимнинг қўлида қанча бойлиги бор эканлигини олдиндан ҳисоблаб чиққанлиги ва ўзаро бўлишиб олганлиги бугунги кунда аён бўлиб турибди. Шундай бўлишига ҳаракатдаги ҳокимият ҳам йўл қўйиб берди. Бойлар деярли тўла таланиб бўлгандан сўнг мазахўрак бўлиб қолган милиция ва прокуратура ходимлари ҳозирги пайтда анча-мунча маблағи бор ўзбекларнинг уйларига босқинлар уюштириш билан шуғулланишмоқда. Апрель тўнтаришидан кейин милиция ходимларининг сони деярли икки бараварга ошди. Босқинлар сони ҳам шунга мос равишда ўсиб бормоқда. Босқинчилик бўйича жиноятлар, одатда, деярли очилмайди. Сабаби, бу босқинларни, асосан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг ходимлари уюштиришларини халқ билаб қолган. Бу ҳақда ОАВ фуқароларга хабар ҳам бермайдилар. Read the rest of this entry »
-
Кейинги йиллар мобайнида Ўзбекистонда босма оммавий ахборот воситалари сони 15 баробар, электрон ОАВнинг сони эса 7 бараварга кўпайди. Бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийиб 1200 тани ташкил этяпти. Мавжуд барча телеканалларнинг 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Мамлакатдаги умумий оммавий ахборот воситаларининг 54 фоизи нодавлат, 46 фоизи давлат тармоғи ҳиссасига тўғри келяпти.
Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги,
«Журналистларнинг ахборот олиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунларга асосан, сиёсий партиялар фаолиятини ёритиш ҳуқуқига эгалар. Лекин… Read the rest of this entry » -
Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
(тарихий достон, давоми)
…
LXIII
Султон вафотидин бурун Валибекнинг келгони ва Хусравшоҳнинг воқеасиВалибек ҳам ўта олмай ҳайрон,
Тоғ ичинда юрумиш саргардон.Бузулиб навкари ошифта бўлуб,
Ўзи ул қиссадин олифта бўлуб.Туруб эрди анго етти бу хабар:
“Ким етиб ҳукми худойи акбар,Борди Бобур қотиға Хусравшоҳ,
Тенгри ул хирсни қилди гумроҳ.Қўлидин чиқди зимоми тақдир,
Навкари тузди кўзинча бир-бир. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар