ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
“Globalization appears as an inexorable force – perhaps of progress, perhaps simply of a capitalist juggernaut, but in any case irresistible.”i
Craig Calhoun
Globalization is understood as the unintentional erasure of differences and cultural specificities worldwide due to the mobilized economy, information technology, production exchange and spread of democratic ideology. Advanced communication technology, increases in the mobility of capital in the global arena and deepening international relationships (both political and economic) are the most significant changes of our time that have accelerated globalization in the world. However, many countries are not open to the natural progression of globalization and try to slow it down with state censorship and passive international capital exchange. Read the rest of this entry »
-
(Биринчи мақола)
Халқимиз аҳолисининг аксарияти демократик жамиятда яшаб кўрмаган бўлсада,Инсон бўлганлигимиз учун, Инсонийликни улуғлаган, халқпарвар жамиятни орзу қилган ойдинларимиз, шоир ва ёзувчиларимиз тарихда ҳам оз бўлмаган. Халқнинг орзу умидларини куйлашга масъул бўлган адабиёт, хусусан, шеъриятда озми кўпми демократик қадриятларни куйлаш, уларни тарғиб этиш тамойили бор…
Демократик тамойилларга интилиш, Инсоний қадриятларни куйлаш қадим даврлардан, хусусан, Аҳмад Яссавий, Лутфий, Отойи ва Навоийлардан бошланган бўлса-да, унинг Туркистонда нисбатан кенг қулоч ёйиши ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига тўғри келади. Чунки, бу даврга келиб, Туркистон ҳудудлари Россия томонидан босиб олинган, зулм ва истибдод кучайган ва айни замонда, Ғарбга хос цивилизация (телеграф, радио, газета) Туркистонга ҳам кириб кела бошлаган эди… Read the rest of this entry »
-
Қисса
Севимли ёзувчимиз, муҳтарам устозимиз Аҳмад Аъзамнинг ”Қуроқ” номли янги қиссасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бу асар адабиётимизга янгилик ўлароқ қабул қилинишига шак- шубҳа йўқ.
”Қуроқ” ўқувчиларни болаликнинг беғубор, жайдари ва ўксук дунёсига олиб борадиган кичик бир руҳият парчасидек .
Инсон қалбининг болалик мисолида ўзлигига талпинишидек ёқимли таассурот қолдирадиган ажойиб қисса…
Инсоннинг ўз ичида ёлғизлиги, ички зиддиятлари, руҳан ва маънан улғайгач, ўзи туғилиб ўсган ватанига ўзини бегонадек ҳис қилиши, муҳитга бегоналик ёки бегонасираш, бунинг таассуфлари қоришиб кетади асарда.
Болаликка тазарру, деб ўйладим.
Инсон кексайганда боладек беғубор бўлиб қолиши мумкинлиги яна ёдимга тушди. Болалик ва кексалик бир -бирига яқиндек. Фақат ўртада босиб ўтилган умр бор. Шу нарса уларни бир- биридан айириб туради.
Луғатимизда ишлатилмайдиган янги сўзларнинг тамсил қилиниши, фикрлар, жумлалар, турли мақол ва ибораларнинг қўлланилиши асарнинг яна бир эътиборли жиҳати.
Қисса ҳақида, ундаги рамзлар, турли тимсолар ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин.
Мавриди келса албатта ёзилади.Юсуф Расул, ”Янги дунё” муҳаррири. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар