ЯНГИ ДУНЁ
www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com
-
Бугун Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун
(1875 – 1919)
Ҳаёт йўли
Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийсидир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида 20-йилларда маҳаллий матбуотда Садриддин Айний, Ҳожи Муин ибн Шукрулло, Лазиз Азиззода каби замондошлари томонидан бир қатор мақола, хотиралар эълон қилинган. Кейинги йилларда, хусусан, мустақилликка эришилгандан сўнг жадидлар фаолиятини ўрганишга қизиқиш кучайиши билан Беҳбудий ҳам қайта кашф этила бошланди. Беҳбудий таржимаи ҳолини ёритишда Ҳожи Муиннинг 1922-23 йилларда ўзи муҳаррирлик қилган “Меҳнаткашлар товуши” (1922), “Зарафшон” (1923) газеталарида чоп этган мақолалари муҳим аҳамиятга эга. Беҳбудий ҳақида 70-йиллардан бугунги кунгача эълон қилиниб келаётган Солиҳ Қосимов, Аҳмад Алиев, Наим Каримов, Сирожиддин Аҳмедов, Шерали Турдиев ва бугунги ёш тадқиқотчилар Ҳалим Саййид, Нормурод Авазов, Зебо Аҳророва ишларининг барчасида мана шу Ҳожи Муин маълумотлари асос қилиб олинади. Read the rest of this entry »
-
Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.
Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади. Read the rest of this entry »
Охирги изоҳлар