ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Ижтимоий соҳа ҳақида баъзи фикрлар – приоритетларни ўзгартириш вақти…

    pismoМен ижтимоий соҳада мухолифат вакиллари талаблари ва ҳукумат олиб бораётган ишларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, нисбатан ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватлайман.

    Чунки мустақилликнинг биринчи даврларида шундай сиёсат олиб бориш истиқлолни сақлаб қолишниг ягона йўли эди. Қудратдаги ҳукумат буни муваффақиятли амалга оширди.

    Бугунги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, эндиликда, ижтимоий соҳада аста-секинлик билан приоритетларни дунёвий жамият томон буриш, истиқлолни нафақат ҳимоя қилади, балки янада мустаҳкамлайди:

    • Совет даврида катта меҳнатлар эвазига шакллантирилган патриотизм, интернационализм тушунчаларини ўзимизга қайтаришимиз керак. Бунинг учун советлар даври тарихини ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб ИЖОБИЙ ёритишимиз, бугунги кунимизни унинг давоми сифатида талқин қилишимиз керак деб ўйлайман.

    • Миллат, дин ва урф-одатлар тушунчаларига катта эътибор қаратиш – тараққиётнинг душманидир. Аммо мустақилликнинг дастлабки йилларида халқнинг турмуш тарзи ва реал вазиятни эътиборга олиб, бу борада олиб борилган сиёсатни тўғри деб ҳисоблайман. ХХI асрда ҳам биз тил, дин ва урф одатлар каби айирмачи сарқитлар ёки воситалар билан шуғуллансак – глобал цивилизациядан умид қилмасак хам бўлаверади.

    • Миллат тушунчасини – мамлакат халқига, динни – инсоний ахлоққа эътиқодга, урф-одатларни маданий турмуш атрибутларига алмаштириб кенг пропаганда қилиниши – ижтимоий соҳада Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишнинг ягона йўли.

    • Тилни давлат тили даражасига чиқарилиши, уни бошқа тилларга қиёслаш, устунлигини исботлаш ва ҳк. – булар билиб-билмай оддий алоқа воситасининг давлатлараро муносабатларни совуқлаштириш элементига айлантирилишидан бошқа нарса эмас. Иш юритиш тили шу мамлакат аҳолиси тил таркибидан келиб чиқиши керак. Аммо мактабларда инглиз тилини ўқитилишига катта эътибор қаратила бошланаётгани ўз мевасини беради. Бу жуда тўғри иш бўлаяпти.

    • Мен “дин давлатдан айри ҳолда ривожланиши керак” тушунчасини адабиётга ва журналистикага нисбатан ҳам қўллаш лозим деб ҳисоблайман. Шоир ва ёзувчилар, журналистлар асло давлат ишларига, сиёсатга аралашмасликлари лозим. Улар таклиф, таҳлил ҳамда чақириқнамо лойиҳалар тайёрлашга ҳаракат қилмасликларини тушуниб етишлари керак. Бу сиёсатчилар, иқтисодчилар ва бошқа соҳа технократларининг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилади, ёки ислоҳотларнинг жадаллигини сусайтиради (Ўзича мустақилликнинг ашаддий тарафдорлари қилиб кўрсатишга уринувчи, самимиятдан йироқ Хайрулла Нуриддинов, Қуддус Аъзамовларнинг таҳлилий чиқишлари энсани қотиради.) Ижодкор юксак даражадаги тасвирий асар яратиш билан, журналист эса ахборот, воқеа ва ҳодисаларни муштарийга тезкор етказиш билан шуғулланиши – унинг профессионал фаолияти эканини унутмаслиги керак. Ҳатто сиёсий шарҳловчи, иқтисодий шарҳловчи, адабий танқидчи ва ҳк. каби “мутахассис”ларни мен шууримга сиғдира олмайман.

    Бу фикрлар яқин ўтмишимизда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалардан келиб чиққан шахсий хулосаларим ҳисобланади.

    Бош муҳаррирдан: Мақола муаллифининг фикрларига биров қўшилар ёки қўшилмас. Энг муҳими у кўнглидаги гапларни баён этаяпти. Лекин шундай эътиборга молик матнлар муаллифи негадир ўз исмини бизга ошкор этишни истамабди. Тахаллус ҳам қўймабди. Нима ҳам дердик. Бу унинг ҳуқуқи. Лекин нима бўлганда ҳам “Дунё ўзбеклари” фикрлайдиган муаллифлар сони бир кишига ортганидан мамнун. Биз номаълум муаллифдан ўз исмини ошкор қилган ҳолда янги мақолалар кутиб қоламиз.

    www.dunyouzbeklari.com

    Published on januari 9, 2013 · Filed under: Эркин фикр;
    Kommentarer inaktiverade för Ижтимоий соҳа ҳақида баъзи фикрлар – приоритетларни ўзгартириш вақти…

Comments are closed.