ЯНГИ ДУНЁ www.yangidunyo.org янги дунё www.yangidunyo.com

Саҳифаларимиз

Филмлар

Ҳамкорларимиз:

Рукнлар

Календар

januari 2013
M T O T F L S
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
  • Қирқ ёш…

    ya-40Бугун дўстимиз, ажойиб инсон, ББС радиосининг жонкуяр мухбирларидан бири Паҳлавон Содиқ 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан бу улуғ инсонни кўп минг сонлик мухлисларимиз номидан самимий муборакбод этамиз.

    Таҳририят.

    Паҳлавон Содиқ

    Қирқ ёшда қиличдай кесмас нафасим,
    Дорга тикилмагай бу бошлар бошқа.
    Демак, арзимайди қирқ йил онамнинг
    Кўзларидан оққан қирқ томчи ёшга.

    Мени таъқиб этар қирқ йил саҳрода
    Адашиб, улоқиб юрганлар беиз.
    Қирқта тоғ елкамдан туради босиб,
    Оёқларим отган қирқта илдиз.

    Аросатда турган дўстмиди, душман?
    Қошига чорлайди қирқ минг қиёфат.
    Ҳар тунда бошимга қулайди осмон,
    Ҳар тонгда юракда қўпар қиёмат.

    Кузги япроқ каби турибман титраб…
    Ортимда қирқ баҳор, олдинда-қишим.
    Ҳар лаҳза вайрона вужуд устидан
    Учиб ўтмоққа шай турар жон қуши.

    Қирқ ёшда…

    Published on januari 3, 2013 · Filed under: Адабиёт ва санъат;
    Kommentarer inaktiverade för Қирқ ёш…

Comments are closed.